Ру Ўз O`z En

Диққат: Агроинспекция томонидан кўрсатиладиган 4 турдаги давлат хизматларига ариза ташлаш янада осонлашди.

29 Март 2023 965

Мамлакатимизда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатишда қулайликлар яратиш, рақамли технологиялар орқали хизматлар кўрсатиш вақтини қисқартириш ва сифатини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 декабрдаги 712-сонли қарорига мувофиқ, Қишлоқ ҳўжалиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификатлаш ва навдорлигини баҳолаш бўйича 4 турдаги давлат хизматлари Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жорий қилинди.

Эндиликда қишлоқ хўжалиги уруғларини, дуккакли, мойли экинлар ва бошқа дон экинларини қайта ишлашни сертификатлаш ҳамда уруғлик пахта чигити ва донли экинлар уруғларини услубий таҳлил қилиш ва тупроқда нав тозалигини баҳолаш учун давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали, вақтни тежаган ҳолда ариза бериш имконияти yaratildi.Xizmatlardan фойдаланиш учун ариза берувчи Ягона порталда рўйхатдан ўтган бўлиши ҳамда аризада хизмат кўрсатиш регламентларига мувофиқ маълумотларни ва ҳужжатларни киритиши лозим.

Хизматлардан қуйидаги ҳаволалар орқали фойдаланиш мумкин:

қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификатлаш

уруғлик пахта чигитини услубий таҳлил қилиш ва тупроқда нав тозалигини баҳолаш

донли экинлар уруғларини услубий таҳлил қилиш ва тупроқда нав тозалигини баҳолаш

уруғлар, дуккакли, мойли экинлар ва бошқа дон экинларини қайта ишлашни сертификатлаш

«Ўзагроинспекция» Ахборот хизмати

Text to speech