Ру Ўз O`z En

Эски намунадаги 38 мингдан ортиқ техник паспорт ва 6 мингга яқин техник гувоҳномалар янги пластик шаклига алмаштирилди

23 Январь 2023 99

Ўтган 2022-йил давомида Инспекция Техника ҳолатини назорат қилиш бошқармасининг томонидан 45 мингдан ортиқ қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникалари давлат рўйхатидан ўтказилди.

Шундан, 11 813 дона жорий йилда ишлаб чиқарилган янги замонавий қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникалари ташкил этади.

Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларига давлат рўйхатидан олинганлиги тўғрисида 34 552 дона техник паспорт ва давлат рақам белгиси ҳамда 10 456 дона техник гувоҳнома расмийлаштириб берилди.

Шунингдек, эски намунадаги 38 мингдан ортиқ техник паспорт ва 6 мингга яқин техник гувоҳномалар янги пластик шаклга алмаштириб берилди.

240 мингдан ортиқ қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари йиллик техник кўрикдан ўтказилди.

Ўтказилган назорат тадбирлари натижасида, 10 605 та ҳолатда қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан техник жиҳатдан фойдаланиш ва техника хавфсизлик қоидаларини қўпол равишда бузиш ҳолатлари аниқланиб, уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари бўйича баённомалар расмийлаштирилди.

Қоғозбозликни камайтириш ҳамда маълумотларни онлайн реал вақт режимида узатилиши ва олинишини таъминлаш мақсадида “Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникаларининг электрон ҳисоби” ахборот тизими интеграция қилинган вазирлик идоралар сони  8 тани ташкил қилди.

Қишлоқ хўжалиги мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларининг техник кўрикдан ўтказишда Янги мобил хизмат йўлга қўйилди. Яъни техника эгаларининг мурожаатлари асосида, техникани турган жойига чиққан ҳолда, замонавий техник кўрик жиҳозлари ёрдамида техник кўрикдан ўтказиш хизмати йўлга қўйилди.

Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникалари мулк эгаларига техник кўрик муддати келганлигини хабардор этиш мақсадида СМС хабарнома” дастури ишга туширилди.

Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи тракторчи-машинист гувоҳномаси олиш учун назарий имтиҳон ўтказиш тизими тўлиқ электрон шаклда олиш йўлга қўйилди.

Бунинг учун “Тракторчи-машинист” ахборот тизими ишлаб чиқилиб, ишга туширилди. Ушбу ахборот тизимида назарий имтиҳон олишдан ташқари тракторчи-машинист гувоҳномаси олиш учун ўқув муассасаларида ўқиётган талабгорлар ҳамда тракторчи-машинист гувоҳномасига эга бўлган шахслар тўғрисида электрон маълумотлар шаклланиб боради.

Республика бўйича 229 та Тракторчи машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланадиган таълим муассасаларининг моддий-техник ва ўқув методик базаси кўрикдан ўтказилди ва ушбу ўқув муассасалари “Ўзагроинспекциянинг Тракторчи машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланадиган таълим муассасалари ҳисобига киритилди.

Ўзагроинспекция” ва тегишли масъул идоралар билан биргаликда ҳудудларда ишсиз ёшларни қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи тракторчи-машинист касбига йўналтириш бўйича тизимли ишлар ташкил қилиниши натижасида 11 мингга яқин ёшларга тракторчи-машинист гувоҳномаси берилди.

Шунингдек, 20 мингга яқин эски намунадаги тракторчи-машинист гувоҳномалари, янги янги пластик шаклга алмаштириб берилди.

Умуман олганда, соҳани рақамлаштириш орқали электрон маълумот алмашинишни жадаллаштириш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш, шунингдек ёшларни тракторчи-машинист касбини эгаллаши бўйича амалий ишлар давом эттирилмоқда.

Ўзагроинспекция” Техникалар ҳолатини назорат қилиш бошқармаси 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech