Ру Ўз O`z En

Эслатма: Эски намунадаги техник паспорт ва техник гувоҳнома, давлат рақам белгилари ҳамда тракторчи-машинист гувоҳномасини янгисига алмаштириш муддати тугамоқда

24 Октябрь 2022 1952

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 325-сонли қарорида:

2021 йил 1 январь — 2022 йил 31 декабрь даврида эски намунадаги барча техник паспорт ва техник гувоҳнома, тракторчи-машинист гувоҳномаси, уларнинг берилган санасидан қатъий назар, мажбурий тартибда алмаштирилиши;

эски намунадаги техник паспорт ва техник гувоҳнома, давлат рақами белгилари, тракторчи-машинист гувоҳномаси 2023 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши белгиланган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, эски намунадаги техник паспорт, техник гувоҳнома ва давлат рақам белгилари бўлган техника эгалари, шунингдек эски тракторчи-машинист гувоҳномаси бўлган жисмоний шахслар доимий рўйхатдан ўтган манзилдаги “Ўзагроинспекция”нинг ҳудудий органларига янги намунадаги техник паспорт ва техник гувоҳнома, давлат рақами белгилари ҳамда тракторчи-машинист гувоҳномасига алмаштириш учун мурожаат қилишлари лозим бўлади.

Text to speech