Ру Ўз O`z En

Фарғона вилоятида 2021 йилда Чорвачилик йўналиши бўйича амалга ошириладиган вазифалар

17 Февраль 2021 74

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 майдаги 280-сонли қарорига мувофиқ, вилоятда жами 155 та субъектларга, шундан, 58 та субъектларга импорт қилинадиган 1 минг 500 бош наслдор қорамолларга, наслчилик хўжаликлари томонидан етиштириб сотиладиган 1 минг бош наслдор қорамолларга, импорт қилинадиган 1 минг бош наслдор қўйларга ҳамда импорт қилинадиган 40 минг бош бир кунлик наслли жўжалар учун субсидиялар ажратиш, вилоят ҳудудидаги мавжуд фермер хўжаликларидан 30 та чорвачилик субъектларини наслчилик тоифасига ўтказиш белгиланган.

Йил якунига қадар 285 минг доза музлатилган наслли буқа уруғи сотиб олиниб, 190 минг бош сигир ва таналар сунъий уруғлантирилади.

Шунингдек, аҳоли ва чорва молларининг наслини яхшилаш ҳамда вилоятда 2021 йилда 442 та чорвачилик субъектларида 38 минг бош қорамол, 40 минг 722 бош қўй ва эчкиларда идентификация тадбирлари амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Фарғонада барча тоифа хўжаликларида озуқабоп экин турларини жойлаштириш бўйича 17 минг 777 гектарга экиш ишлари кўзда тутилган бўлиб, шундан 3 минг 780 гектар майдонга беда, 12 минг 757 гектар майдонга маккажўхори (дон ва силос учун) ва 1 минг 240 гектар ҳашаки лавлаги экилиши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экинлар экиш учун ажратилган майдон 16 минг 905 га режалаштирилиб, шундан маккажўхори (дон учун) 3 минг 380 га, маккажўхори (силос учун) 13 минг 525 га ер майдонига экилиши таъминланади.

Вилоятда мустаҳкам озуқа базасини яратиш ҳамда чорва қишлов мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида барча тоифа хўжаликлар дағал хашак жамғариш 1 млн 338 тонна, шундан 521 минг тонна сомон, жумладан фермер ва қишлоқ хўжалик корхоналарида 157 минг тонна дағал хашак, шундан 48 минг тонна сомон, дехқон хўжаликларида 1 минг 181 дағал хашак, шундан 473 тонна сомон жамғариш режалаштирилган.

Бундан ташқари Инспекциянинг Фарғона вилоят бошқармаси ва туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари билан биргаликда 2020 йилда мулкчилик шаклидан қатъий назар чорвачиликда наслчилик ишлари билан шуғулланувчи субъектларни фаолияти устидан жами 394 та назорат тадбирлари ўтказилиб, аниқланган 111 та қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан келиб тушган сўровномага асосан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига 1 та материал юборилган, 45 та тақдимнома, 65 та ёзма кўрсатмалар берилган.

Шунингдек, амалий тадбирлар давомида аниқланган камчиликларни бартараф хамда қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш юзасидан 62 та ёзма кўрсатмалар ва 466 та огоҳлантиришлар чиқарилган.

Бундан ташқари, инспекциянинг Чорвачиликда наслчилик ишини назорат қилиш бўлими ҳудудидий катта инспекторлари томонидан жорий йилнинг ўтган даври давомида тегишли туман ҳокимликларига 8 та ва туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларига 7 та тақдимномалар, 2 та ёзма кўрсатма ҳамда зооветеринария пунктлари раҳбарларига эса 18 та ёзма кўрсатмалар киритилган.

2021 йилнинг январь ва февраль ойининг шу кунига қадар мулкчилик шаклидан қатъий назар чорвачиликда наслчилик ишлари билан шуғулланувчи субъектларни фаолияти устидан жами 167 та назорат тадбирлари ўтказилган бўлиб, хабардор қилиш тартибида 6 та шекширишда аниқланган 15 та қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 10 та тақдимнома, 5 та ёзма кўрсатмалар берилган.

Шунингдек, амалий тадбирлар давомида аниқланган камчиликларни бартараф ҳамда қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш юзасидан 21 та ёзма кўрсатмалар ва 143 та огоҳлантиришлар берилган.

 

А.Ахмедов, "Ўзагроинспекция" Фарғона вилоят бошқармаси Чорвачиликда наслчилик ишини назорат қилиш бўлими бош инспектори

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech