Ру Ўз O`z En

Фарғонада Ерни қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқариб юборилиши натижасида 1 млрд. сўмдан ортиқ зарар аниқланган

17 Февраль 2021 185

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга кўра Агроинспекция органлари зиммасига қишлоқ хўжалиги ерларидан оқилона ва самарали фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш ҳамда юклатилган вазифалар доирасида айбдор шахсларга қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўриш орқали қонун талабларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш ва яна бошқа бир қатор вазифалар юклатилган.

2020 йил давомида Инспекциянинг Фарғона вилоят бошқармаси ва туманлардаги соҳага доир инспекторлари томонидан ўтказилган 330 та назорат тадбирлари ўтказилиб, 493 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган, “Ер тўғрисида” ги қонун талабларини бузганлик учун 219 нафар фуқаролар ва мансабдор шахсларга нисбатан белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, улар маъмурий жавобгарликка тортилганлар, 283 та ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, шундан 122 та ҳолат бўйича материаллар қонуний қарор қабул қилишлик учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга- прокуратурага киритилган.

Ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан (обороти) чиқарилишига сабаб бўлган 180 та ҳолат бўйича 95.0 гектар ер майдонлари аниқланиб, 49 млрд. 174 млн. 762 минг сўмлик зарар ҳисобланиб, 69 млн. 907 минг сўм маблағ ундирилиши таъминланган, қолган зарарларни ундириш юзасидан иқтисодий судларга даъво аризаларининг киритилиши таъминланган.

2021 йилнинг январь ойида ҳам бу соҳада бир қатор ишлар амалга оширилган. Хусусан 42 та назорат тадбирлари ўтказилиб, 24 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган, “Ер тўғрисида” ги қонун талабларини бузганлик учун 5 нафар фуқаролар ва мансабдор шахсларга нисбатан белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, улар маъмурий жавобгарликка тортилганлар, 7 та ҳолатлар юзасидан материаллар қонуний қарор қабул қилишлик учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга, шундан 4 таси бевосита прокуратура органларига киритилган.

Қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқариб юборилганлик юзасидан 4 та ҳолатда 1.44 гектар ер майдонлари аниқланиб, 1 млрд. 295 млн. 138 минг сўм зарар аниқланган ва ҳозирда ушбу маблағларни давлат ҳисобига ундириш чоралари кўрилмоқда.

Ҳозирда мазкур йўналишда қонунбузилиш ҳолатларини аниқлаш, ўтказиладиган назорат тадбирлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини жадаллаштириш вилоят бошқармаси раҳбарияти томонидан алоҳида назоратга олинган ва ушбу йўналишда назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

 

"Ўзагроинспекция" Фарғона вилоят бошқармаси маъмурий амалиёт бўлими

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech