Ру Ўз O`z En

Фермерларнинг ҳуқуқий манфаати тикланди

27 Июль 2020 2280

“Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 майдаги “Республикада картошка етиштиришни кенгайтириш ва уруғчилигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4704-сонли қарори ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш юзасидан назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

2020 йили вилоятда ғалладан бўшаган 9 минг 559 гектар ер майдонига картошканинг иқлим шароитига мос, серҳосил Arizona, Monte carlo, Montreal, Evolution, Toronta навлари экилиши режалаштирилган.  Агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши “Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси ва туманлар бўлимлари томонидан доимий назорат қилиб борилмоқда.

Самарқанд вилоят ҳокимининг 2020 йил 7 майдаги 67-Қ сонли қарори асосида 2020-2021 йил қиш-баҳор мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасалари эҳтиёжларини истеъмол картошка билан кафолатли таъминлаш мақсадида 25 минг 200 тонна истеъмол картошкасини заҳирага  жамғариш режалаштирилган.

Шунингдек, Инспекция органлари томонидан ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экин сифатида картошка экилиши, фермер хўжаликларини сифатли уруғлик картошка билан таъминлаш юзасидан йўл қўйилаётган қонунбузилиш ҳолатлари бартараф этилиб, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва аҳолининг манфаатлари қонуний ҳимояланмоқда.

Жумладан, 2020 йили Ургут туманида такрорий экин сифатида 1 минг 574 гектар ер майдонига картошка экиш режалаштирилган. Уруғлик картошка “Бананза трайд экспорт” ва “Самарқанд картошкачилик”  МЧЖлар томонидан етказиб берилмоқда.

Инспекциянинг Ургут туман бўлими томонидан “Самарқанд” агрофирмаси ҳудудидаги “Шавшар Инжуси”, Қаршибой Рахимов агрофирмаси ҳудудидаги “Достонбек Фаёзбек Мухторов” ва “Давронбек Диёрбек Жалиловлар” фермер хўжаликлари раҳбарларининг мурожаати юзасидан мониторинг-таҳлил ўтказилди.

Унга кўра, “Бананза трайд экспорт” МЧЖ томонидан “Шавшар Инжуси” фермер хўжалигига етказиб берилган 3 тонна уруғлик картошканинг 20 фоизи, “Достонбек Фаёзбек Мухторов” ва “Давронбек Диёрбек Жалилов” фермер хўжаликларига етказиб берилган уруғлик картошканинг 10 фоизи экиш учун яроқсиз эканлиги, яъни чириганлиги ва нишламаганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан туман инспекцияси томонидан “Бананза трайд экспорт” МЧЖнинг омборхонасида мониторинг ўтказилди. Ўтказилган мониторинг натижасига кўра фермер хўжаликлари раҳбарларининг қонуний ҳуқуқи тикланиб, сифатсиз уруғлик картошкаларни сифатли уруғликларга алмаштирилиб, фермер хўжалигига ўз муддатида етказиб берилиши таъминланди.

 

  “Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси

 

Text to speech