Ру Ўз O`z En

Ғалла-2022: Тўрткўлда мавсумда қатнашадиган комбайнларни сифатли таъмирланиши юзасидан семинар бўлиб ўтди

12 Май 2022 98

Куни кеча Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманидаги Марказий техникаларни таъмирлаш устахонасида 2022 йил ғалла ҳосили ўрим-йиғими мавсумида иштирок этадиган комбайнларни таъмирлаш ва сертификат асосида қабул қилинишини ташкил этиш бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Семинарда "Ўзагроинспекция"нинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи А.Юлдашев, бош инспекторлар, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.

Туманда жорий йил ҳосили учун 281 та фермер хўжаликлари томонидан 5 000 гектар майдонда дон экилган бўлиб, ғалла ҳосилини нес-нобуд қилмай ўриб олиш учун жами 15 дона ғалла ўриш комбайнларини жалб этиш режалаштирилган.

Ушбу комбайнларнинг 2 донаси кластер корхоналарига, 10 донаси фермер хўжаликларига ҳамда 4 донаси бошқа ташкилот ва фуқароларга тегишлидир.

Ғалла ўрим-йиғим мавсумини ўз муддатида ва сифатли ўтказиш мақсадида туманда 15 та ўрим отрядлари ташкил этилган бўлиб, ҳар бир отрядга 1 донадан комбайн, ғаллани ташиш учун 47 дона юк ташиши автомобиллари ва ҳар бир отрядга 1 тадан кўчма таъмирлаш устахоналари ва 1 тадан ёқилғи ташиш воситалари бириктирилган.

Семинарда бажарилиши лозим масалалар белгилаб олиниб, тадбир якунида комбайн операторларига икки қопдан ун, 10 литр оқ ёғ ва икки млн сўмдан пул маблағлари тўлаб берилди.

"Ўзагроинспекция"нинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech