Ру Ўз O`z En

Дон қабул қилиш шохобчалари мавсумга тайёрланмоқда

2 Май 2024 216

Дон - халқимизнинг ризқ-рўзи, фаровонлик омили саналади. Шу боис уруғ қадашдан тортиб токи пишиб етилган донни қабул қилиш шахобчаларига етказиш ва сақлашгача бўлган жараённинг сифатли кечиши муҳим аҳамиятга эга.

Шу боисдан Инспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси Дон ва уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан фойдаланишни назорат қилиш  мутахассислари томонидан “ЎздонмаҳсулотАК тизимидаги “СамарқанддонмаҳсулотлариАЖ, “ЖомбойдонмаҳсулотлариАЖ, “ОқтошдонАЖ ва “Жума элеватори” АЖ уларга қарашли филиал, дон қабул қилиш шохобчалари ҳамда “Каттакургон ғалла кластери” МЧЖ, “Мирзайев Шухрат КенжайевичФ/Х ва уларга қарашли дон қабул қилиш шохобчаларининг 2024-йил ғалла ҳосилини қабул қилиш мавсумига моддий-техника базаси ва лаборатория жиҳозларининг тайёргарлиги бўйича ўрганишлар ўтказилди.

Ўрганиш давомида вилоятдаги 4 та дон корхонаси, 1 та филиали, 2 та кластер ва 13 та дон қабул қилиш шохобчаларининг 2024-йил ғалла ҳосилини қабул қилиш мавсумига моддий-техника базаси ва лаборатория жиҳозларининг тайёргарлиги бўйича камчиликларни бартараф қилиш юзасидан ёзма кўрсатмалар берилиб амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Бугунги кунда Самарқанд вилоятида фаолият олиб келаётган фермер хўжаликлари ва кластерлар томонидан 2024-йилда жами 235 000 тонна бошоқли дон (буғдой), шундан 214 000 тонна товар ва 21 000 тонна уруғлик буғдой дони қабул қилиш режалаштирилган.

Вилоятдаги дон қабул қилиш корхоналари ва уларга қарашли филиал ва масканларнинг лаборатория хоналарида таҳлиллар ўтказишда керак бўладиган зарур ўлчов воситалари ҳамда лаборатория ускуналари билан тўлиқ жиҳозланган бўлиб, автомобиль, вагон тарозилари ва лаборатория ўлчов воситалари метрология текширувидан ўтказилган ҳамда қиёслов сертификатлари билан таъминланган.

Бугунги кунда дон корхонаси, филиали ва дон қабул қилиш шохобчалари  2024-йил ғалла ҳосилини қабул қилиш мавсумига тайёргарлик ишлари якунланиб ғалла ҳосилини қабул қилишга талаб даражасида шай холатга келтирилган.

Р.Собиров, Дон ва уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан фойдаланишни назорат қилиш  шўъбаси бошлиғи

Text to speech