Ру Ўз O`z En

ҚЎШМА РЕЙДЛАР ДАВОМИДА ҚОНУНБУЗАРЛИКЛАР АНИҚЛАНДИ

28 Июль 2023 2029

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда "Ўзагроинспекция" келишувига кўра тузилган “ҚЎШМА ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ”га асосан Самарқанд вилояти Пахтачи  туман ИИБ ва Агроинспекциянинг туман бўлими ходимлари ҳамкорлигида олиб борилган тадбир давомида бир қатор қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди.

Жумладан: жорий йилнинг 27 июль кунида ўтказилган назорат тадбирларида Пахтачи тумани "Тадбиркор” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Т. Ш.  ва "Фай” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Қ. Б ларнинг “Тадбиркор” МФЙ ҳудудида ўзларига тегишли бўлган ТТЗ-80.11 , ТТЗ-80.10  русумли транспорт тракторлари тўхтатилиб текширилганда ўнг ва чап томон бурилиш чироқлари носозлиги, орқани кўрсатиш кўзгуларини ўрнатмасдан тракторни бошқариб келганлиги ҳолати аниқланган. Ҳар икки ҳолат бўйича Инспекциянинг Пахтачи туман бўлими бош мутахассиси  С.Хўжанов томонидан далолатномалар тузилиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 112-моддаси тартибида маъмурий  баённомани расмийлаштирилди.

Шунингдек, 2023 йил пахта йиғим-терим мавсуми олдидан трактор тиркамаларини таъмирлаш учун дислокация жойларига марказлашган ҳолда йиғиб, таъмирлаш ишларини ўтказиш бўйича кунлик назорат тадбирлари ҳамда мониторинг ишлари олиб борилмоқда.

Шунга кўра, жорий йил 27 июль куни 5 нафар  механизаторларига тегишли кўрсатмалар берилди. Келгусидаги назорат тадбирлари  давомида ҳар бир механизаторлар билан алоҳида йўл ҳаракати ва техника хавфсизлиги қоидалари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилиб, қонунда белгиланган тегишли чоралар қўлланилиб борилиши таъминланмоқда.

  "Ўзагроинспекция"нинг Пахтачи  туман бўлими           

Text to speech