Ру Ўз O`z En

Ҳудудий бошқармаларда Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

31 Март 2023 949

 Шу кунларда барча ҳудудларда “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси юзасидан тарғибот-тушунтириш ишлари ҳамда аҳолини референдумда фаолликка чорловчи тадбирлар уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда.                                            

Навоий вилояти маҳаллаларида, меҳнат жамоаларида тарғибот тадбирлари ташкил этиш мақсадида, «Агроинспекция»нинг Навоий вилояти Кармана тумани бўлими ходимлари томонидан «Ҳазора» маҳалласи ҳудудида жойлашган 9-умумтаълим мактабининг фаоллар залида “Конституция – фаровон ҳаётимизнинг асосий мезони” шиори остида маҳалла фаоллари иштирокида тадбир ташкил этилди. Тадбирда “Адолат халқ демократик” партияси депутати Б.Туропов, Агроинспекциянинг туман бўлими ходимлари ва маҳалла фаоллари иштирок этдилар. Шунингдек , жорий йилнинг 28 март куни «Агроинспекция»нинг Навоий вилояти Хатирчи туманидаги барча қишлоқ хўжалиги ходимлари ва фермер хўжалиги рахбарлари иштирокида вилоят «ЎзЛидеп» партияси раҳбари М. Эшниёзов ва Туман кенгаши депутатлари билан ҳамкорликда жорий йил 30 апрель куни ўтказиладиган реферундумга бағишланган тарғибот йиғилиши бўлиб ўтди.    Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан тарғибот учрашувида «Агроинспекция»нинг Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи A.Rashidov сўзга чиқиб, амалдаги Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар, адолатли жамият қуриш, инсон қадрини улуғлаш йўлидаги улкан қадам эканини таъкидлади. Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича референдумда ўз сиёсий ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда фаол иштирок этишларини билдирди.                                                               

Юртимизда давом этаётган сиёсий жараёнда ҳар бир фуқаронинг ўз фикр-мулоҳазаларини, таклифларини билдириши учун барча қулайликлар яратилган. Янгиланаётган Конституциямизни такомиллаштиришда ҳам халқимиз ўз орзу-истакларини, таклифларини эмин-эркин тақдим этадилар. Натижада халқимизнинг истаклари тўла акс этган, чин маънодаги халқ Конституцияси юзага келади деб айта оламиз.

 «Ўзагроинспекция»нинг Навоий вилояти  бошқармаси матбуот хизмати                                 

Text to speech