Ру Ўз O`z En

31 та ҳолат бўйича тупроқнинг унумдор қатламига етказилган зарар ҳисобланди

19 Декабрь 2023 970

Андижон вилояти Шахрихон туманида суғориладиган ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишини олдини олиш, ерлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш ҳамда муҳофаза қилиш соҳасида давлат назоратини амалга ошириш юзасидан назорат тартибида ўрганишлар ўтказилди.

Натижаларига кўра Шахрихон туманида 0.723 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган экин ер майдонлари 31 та ҳолатда, фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниб, бетон пойдеворлар, ғиштлар билан ўраб олиб, бино-иншоотлар қуриш ишлари амалга оширилаётганлиги маълум бўлди.
Бунинг натижасида тупроқнинг унумдор қатламига зарар етказилган. Ҳукуматнинг “Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомда ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар миқдорини аниқлаш формуласи келтирилган.
Шунга асосан Шахрихон туманидаги жами 31 та ҳолат бўйича 742 млн. 485 минг 156 сўм зарар етказилганлиги аниқланди.Юқоридаги 31 та ҳолат бўйича жами 0.723 гектар суғориладиган экин ер майдонларида аниқланган ҳолатларни бартараф этиш юзасидан вилоят прокуратурасига маълумотлар тақдим этилди.

"Ўзагроинспекция" Ахборот хизмати

Text to speech