Ру Ўз O`z En

Деҳқон хўжаликларига ажратилган ерлардан самарасиз фойдаланилаётганлиги ўрганилмоқда

15 Апрель 2024 496

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мева сабзавотчилик ва узумчиликда тадбиркорликни ривожлантириш,қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришда деҳқон хўжаликларнинг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ҳамда “Деҳқон хўжаликлари ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги  қарорлари ижросини ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Навоий вилоятида 2022-2023 йиллар давомида, жами 9 530 гектар ер майдони 24 764 та лотларга лойиҳалаштирилиб, 24 756 та лотлар «Э-аукцион» танловларига чиқарилган, шундан 24 596 та лотдаги 9 442 гектар ер майдонларида ғолиблар аниқланиб, қолган 160 та танловда турган 89 гектар ер майдонининг ғолиблари аниқланмаган.

Ўрганишлар давомида, Навбаҳор туманида 76 нафар фуқаро 53.51 гектар, Конимех туманида 54 нафар фуқаро 45,03 гектар, Нурота туманида 60 нафар фуқаро 60,09 гектар, Қизилтепа туманида  100 нафар фуқаро 63,52 гектар, Кармана туманида 92 нафар фуқаро 89,31 гектар ажратилган ер майдонларидан экин экмасдан самарасиз фойдаланиб келинаётганлиги ҳамда ўз ҳолига ташлаб қўйганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолатлар бўйича фуқароларга Инспекциянинг вилоят бошқармаси мутахассислари томонидан ердан самарали фойдаланиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 36-моддасининг тегишли бандларини қўллаган ҳолда ажратилган ер майдонларини заҳирага қайтариш бўйича тегишли чоралар кўриш юзасидан кўрсатмалар берилди.

A.Турабов, Инспекциянинг вилоят бошқармаси етакчи мутахассиси

Text to speech