Ру Ўз O`z En

Инспекция фаолиятида замонавий ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришга қўйиладиган талаблар бўйича ўқув-семинари ўтказилди

17 Февраль 2021 1813

Куни кеча Инспекция бошлиғининг биринчи ўринбосари ҳузурида Инспекция ходимларининг замонавий ахборот технологияларидан оқилона фойдаланиш, Ахборот ва киберхавфсизлик талабларига риоя этиш юзасидан билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида видеоконференция тарзида ўқув-семинари ўтказилди.

Семинарга Инспекция марказий аппаратининг таркибий тармоқ раҳбарлари ҳамда барча ҳудудий бошқарма ва туман бўлимларининг раҳбар-ходимлари иштирок этди.
Шунингдек, мазкур ўқув семинарида, “Киберхавфсизлик маркази” давлат унитар корхонасининг малакали мутахассислари Фархад Абдусалямов ва Улуғбек Маликов ҳамда Тошкент Ахборот Технологиялари университетининг катта ўқитувчиси Ойбек Джураевлар ўзларининг маърузалари билан иштирок этишди.
Мутахассислар томонидан Инспекция ходимларининг ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиш ва ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этиш тартиби, Ўзбекистонда Электрон ҳукуматнинг имкониятлари ва истиқболлари ҳамда Инспекция фаолиятида электрон ҳукумат тизимини такомиллаштириш борасида семинар қатнашчиларига фойдали маълумотлар етказилди.
Бундан ташқари Инспекциянинг Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўлими бошлиғи Баходир Раҳимов “Инспекциянинг замонавий ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш борасида ишларни тўғри ташкил этиш тартиби” мавзусида маъруза қилиб, Инспекциянинг ҳудудий бошқармаларида Ахборот коммуникация технологиялари инфратузилмасини такомиллаштириш ва мавжуд АКТ қурилмаларидан оқилона фойдаланиш бўйича зарурий маълумотларни тақдим этди.

Text to speech