Ру Ўз O`z En

Картошка уруғлиги майдонларида дала апробация ишлари бўйича назорат ўтказилмоқда

17 Октябрь 2022 1121

Уруғлик майдонларда дала апробация кўригини тўғри ва сифатли ўтказилиши келгуси йил ҳосили тақдирини белгиловчи муҳим тадбирлардан бири ҳисобланади.Республикамизда ғалладан бўшаган 27 минг ва асосий майдонларга кечки муддатларда экилган 12 минг гектар картошка майдонларида Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ва унинг туман бўлимлари томонидан апробация ишлари олиб борилмоқда.

Ўзагроинспекциянинг ҳудудий бошқармалари ва туман бўлимлари инспекторлари томонидан, апробация ишларини белгиланган тартибда ўтказилиши устидан тизимли назорат ўрнатилган.

Жумладан; Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани тоғолди ҳудудлардан ҳисобланиб, Ҳукумат қарорига кўра, картошкачиликка ихтисослашган. Туман ҳудудида фаолият олиб бораётган “Boʼstonliq kartoshkachilik markazi” МЧЖ ҚК нинг келгуси йил ҳосили учун уруғлик мақсадларида етиштирилаётган картошка майдонларида соҳага масъул ташкилотлар ходимлари томонидан дала апробация кўригини ўтказишга бағишланган ўқув-амалий семинари ташкил қилиниб, апробация тадбирларини ўткашилиш тартиби тушунтирилди.

Шунингдек семинарда соҳа мутахасисилари томонидан уруғлик картошка етиштириш борасидаги амалий ишлар, илғор тажрибаларни оммалаштириш хусусида иштирокчиларга маълумотлар берилди.

Айни пайтда, 2022 йил ҳосилидан уруғлик картошка жамғариш мақсадида 786 гектар майдонларда элита, R-1 авлодли “Аризона”, “Эсми”, “Доната”, “Эволюшн”, “Арнова”, “Раноми”, “Артимис” “Сопрано” “Лусинда”, “Астерикс”, “Сифра” ва бошқа уруғлик картошка экилган бўлиб, дастлабки апробация натижаларга кўра, ушбу майдонларнинг ҳар гектаридан ўртача 30-40 тонна ҳосил етиштирилганлиги аниқланди.

Дала апробация кўригини ўтказиш давомида, уруғлик учун экилган майдонлардаги ўсимликларнинг касалликларга чидамлилиги, навдорлиги, ҳосилдорлиги, маҳаллий иқлим шароитига мослашувчанлиги каби кўрсаткичлар бўйича таҳлил қилиняпти.

Ўтказилган апробация кўригига кўра, “Boʼstonliq kartoshkachilik markazi” МЧЖнинг 636,8 гектар ер майдони яроқли ва 149,2 гектар картошка экилган майдонлар апробация кўриги натижасида уруғлик учун яроқсиз деб топилиб, уруғлик мақомидан чиқарилиши таъминланган.

Маълумот ўрнида шуни айтиш жоизки, туманда жойлашган “Boʼstonliq kartoshkachilik markazi” МЧЖ томонидан интенцив усулда уруғлик картошка етиштириш мақсадида, механизациялаштириш тизимлар орқали яхлит плантация майдонларда уруғлик картошка етиштириш ҳамда ёмғирлатиб суғориш тизими йўлга қўйилганлиги уруғчиликда юқори самара берган.

“Ўзагроинспекция”нинг Бўстонлиқ туман бўлими ходимлари томонидан уруғлик учун экилган картошка майдонларида дала апробация кўригини белгиланган тартибда тўғри ўтказганлигини назорат қилиб борилмоқда.

М.Қурбонбоев "Ўзагроинспекция" бошқарма бошлиғи,

Х.Маҳмудов бўлим бошлиғи,

З.Исматов бош инспектори

Text to speech