Ру Ўз O`z En

Коррупцияга қарши курашиш юзасидан туркум семинарлар ўтказилди

24 Ноябрь 2022 216

Жорий йилнинг октябрь ва ноябрь ойлари давомида тасдиқланган режага асосан Инспекциянинг ҳудудий бошқармаларининг кадрлар соҳасидаги ва Инспекция қошидаги “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” ДУК ходимлари ҳамда унинг вилоятларда жойлашган филиаллари ходимлари билан биргаликда “Коррупцияга қарши курашиш қонунчилик амалиёти ва ходимларнинг мажбуриятлари” мавзусида туркум семинарлар ўтказилди.

Семинарда Инспекциянинг масъул раҳбарлари қатнашиб, тизимда “Коррупцияга қарши курашиш: қонунчилик, амалиёт ва ходимларнинг мажбуриятлари” хусусида тушунтириш ва профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Профилактик тадбирларда жами - 100 нафардан ортиқ Инспекция тизими ходимлари иштирок этишди.

Тадбир иштирокчиларига коррупция бўйича асосий тушунчалар, унинг кўринишлари, турлари ва унга қарши курашни ташкиллаштиришга оид қонунчилик амалиёти ва ходимларнинг мажбуриятлари бўйича батафсил тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, семинарда Инспекция тизими иш жараёнида эҳтимолий коррупция бўйича аниқланган ҳолатларни олдини олиш, коррупцион ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни зудлик билан Инспекциянинг Коррупцияга қарши ички назорат бўлимига тақдим этиб бориш бўйича келишиб олинди.

Мавзу, тадбир - қатнашчилари орасида қизиқиш ўйғотиб, баҳс - мунозара тарзида мулоқот олиб борилди ва иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар қайтарилди.

Қолаверса, Инспекциянинг расмий ижтимоий тармоқлари орқали ходимлар ўртасида ўтказилган аноним сўровнома натижаларига кўра, 1 минг 691 нафар иштирокчиларнинг мутлақ кўпчилигининг фикрича, Коррупцияга қарши курашиш, мамлакатнинг ҳар бир фуқаросига дахлдор умумҳалқ иши,- деб ҳисобланмоқда.  

Инспекциянинг Коррупцияга қарши ички назорат бўлими

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech