Ру Ўз O`z En

Марказда халқаро ҳамкорлик ривожланмоқда

7 Октябрь 2024 810

Хабарингиз бор, шу кунларда пойтахтимизда “ВИИИ Бутунжаҳон пахта тадқиқот конференция”си бўлиб ўтмоқда. Ушбу анжуманнинг бир гуруҳ қатнашчилари жумладан, “СIRAD-қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари институти”нинг бўлим бошлиғи БРУНО БАЧEЛИEР, “Бремен толалар институти”нинг пахтачилик бўйича катта менежери АХEЛ ДРИEЛИНГ ва “Бухоро Агро кластери” МЧЖнинг Илм ва инновация лойиҳалар бўйича директор ўринбосари РИНАТ ГУЛЯЕВлар «Ўзагроинспекция» қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасасига ташриф буюрди.

Ташриф давомида, мутахассислар лабораториялар мажмуасида бўлиб, Муассаса фаолияти билан, шунингдек, лабораториялар мажмуасида олиб борилаётган пахта ва пахта маҳсулотларини ҳамда қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини синаш ва сертификатлаштириш жараёнлари билан яқиндан танишди.

Учрашувда, Муассаса томонидан олиб борилаётган ишлар ҳақида тақдимот намойиш қилинди ҳамда томонлар ўртасида музокаралар ўтказилди. Ташриф буюрган мутахассислар томонидан “Пахта маҳсулотларини марказий синов лабораторияси”нинг фаолияти бўйича Халқаро Бремен халқаро лабораториялараро солиштирув синов (раунд-тест)ларида ижобий натижалар билан иштирок этаётганлиги эътироф этилди.

Музокаралар якунида, мутахассис АХEЛ ДРИEЛИНГ ушбу лаборториялар мажмуасининг барпо қилинганлиги ва жиҳозланганлигини халқаро талабларга мос келишини ҳамда соҳаинг ривожига катта ҳисса қўшишини билдириб, келгусида томонлар ўртасида ҳамкорликни янада кенгайтириш ва ўзаро тажриба алмашишга келишиб олинди.

Шунингдек, Пахтачилик халқаро маслаҳат қўмитасининг 2026 йилда ўтказиладиган халқаро анжуманига Муассасанинг мутахассислари таклиф қилинди.

Text to speech