Ру Ўз O`z En

Марказда "Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни”га бағишланган тадбир бўлиб ўтди

6 Декабрь 2022 811

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан эълон қилинган “25 ноябрь-Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни”га ҳамда Ҳукумат топшириғига асосан, 2022 йил 25 ноябрдан 10 декабргача “Зўравонликка қарши 16 кун”  чора-тадбирлар режаси эълон қилинган эди. 

Унга кўра, бугун 6 декабрь санасида Инспекциянинг “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” ДУКдаХотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатлари тўғрисида” ҳамда “Хотин-қизларни таъзиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги конвенцияни мазмун моҳиятини, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш борасида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда марказ жамоаси ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигидан Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, “Давлат тили тўғрисида”ги Қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича Бош директор маслаҳатчиси философия фанлари доктори, профессор Мамадалиева Ноибахон Сайдаминовна иштирок этди.

Ушбу тадбир давомида гендер зўравонликнинг кўринишлари, яъни руҳий, жисмоний ва иқтисодий зўравонлик бўйича билим ва кўникмаларни мустаҳкамлаш, аёлларни ўз ҳақ-ҳуқуқлари бўйича етарли билимга эга бўлиши зарурлиги юзасидан сўз юритилди.

Муқаддас саналган оилада аёлга нисбатан қилинган зўравонликни юртимиз келажаги учун қилинган тажовуз сифатида баҳоланиши лозимлиги, хотин-қизларга нисбатан муносабатни янада яхшилаш, уларга нисбатан ҳурмат ва эҳтиромни янада мустаҳкамлаш ҳар биримиз учун ҳам фарз ҳам қарзлиги алоҳида таъкидланди.  

Text to speech