Ру Ўз O`z En

Ходимларнинг маданий ҳордиқ чиқаришлари учун чора-тадбирлар белгиланди

15 Декабрь 2023 1224

2023-2024- йилда ходимларнинг тўлиқ маданий ҳордиқ олишлари учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш ва дам олиш, байрам кунларидан оқилона фойдаланиш мақсадида бир қатор амалий ишлар йўлга қўйилиб, режа-график асосида фаолият олиб борилмоқда.

Хусусан, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси касаба уюшма қўмитаси томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилди.
Давлат раҳбарининг "Республикада миллий аския ва қизиқчилик санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-222-сонли қарори асосан мамлакатимизда миллий қадриятларимизни, шу қаторда миллий аския ва қизиқчилик санъатини асраб-авайлаш, кенг тарғиб этиш ва келгуси авлод учун номоддий маданий мерос сифатида етказиш доирасида зарур чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.

Мазкур чора-тадбирлар натижаси ўлароқ, Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини муносиб ўтказиш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тегишли баённомасига асосан, тизимидаги 30 нафардан зиёд ходимлар оила аъзолари билан биргаликда Миллий академик драма театрида бўлишиб, «Кўнгил» номли комедик спектакль намойишида иштирок этишди. Мусиқали комедия йўналишидаги саҳна кўриниши барчага бирдек маъқул келиб, томошабинларда кайфият юқори бўлди . Инспекция тизимида бу каби тадбирлар келгусида ҳам давом этади.

"Ўзагроинспекция" ахборот хизмати

Text to speech