Ру Ўз O`z En

Метрология бўйича қонунчилик назорати таъминланмоқда

21 Июль 2023 953

Ўзбекистон Республикасининг “Стандартлаштириш тўғрисида”ги, “Метрология тўғрисида”ги, “Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида”ги, “Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида”ги ҳамда “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунлари ва Қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси назорати "Ўзагроинспекция" зиммасига юклатилган.

Шунга кўра, "Ўзагроинспекция" нинг Самарқанд вилоят бошқармаси Меъёрий ҳужжатлар ижросини назорат қилиш, сертификатлаш ва метрология бўйича ҳамда Чорвачиликда наслчилик ишини назорат қилиш бўлими бош мутахассислари томонидан Паяриқ тумани Ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги маркази, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ҳамда унга қарашли зооветеринария шахобчаларида белгиланган тартибда назорат тадбирлари ўтказилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2023-йил  14-апрель куни “Республикада 2023-йилда чорвачилик тармоқларини ривожлантириш, наслчилик ишларини ташкил этиш, чорва моллари маҳсулдорлигини ошириш ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ҳамда ветеринария хизматлари кўрсатишни янада яхшилаш тўғрисида” ўтказилган йиғилиш баёни (№5, ВМ-138-сон, 15.04.2023) билан тасдиқланган Давлат дастури ижроси туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида ҳамда унга қарашли зооветеринария шахобчаларида ўрганилиб, бир қатор камчиликлар аниқланди.

Худди шундай, “Метрология тўғрисида”ги ҳамда “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси туман Ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ҳамда унга қарашли Челак деҳқон бозори ҳудудида жойлашган ветеринария-санитария лабораториясида ўрганилганда, иш жараёнида фойдаланиб келинаётган ўлчов воситалари тегишли тартибда даврий давлат қиёслов кўригидан ўтказилмаганлиги ҳолатлари аниқланди.

Ўтказилган назорат тадбирлари давомида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан белгиланган тартибда қонуний чоралар кўрилиши таъминланди.

Н.Тўхтамишов, У.Яхшимуродов "Ўзагроинспекция"нинг Самарқанд вилоят бошқармаси

Text to speech