Ру Ўз O`z En

Навоий вилояти Хатирчи туманида жойлашган “Хатирчи элита уруғчилик хўжалиги” МЧЖда уруғлик ғўза майдонларида апробация тадбирини ўтказиш бўйича жорий йилнинг 10- август куни кўргазмали семинар ўтказилди

14 Август 2023 1069

Семинарда вилоят ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари иштирок этиб, 2024 йил ҳосили учун пахта етиштириб берувчи субъектларни эртапишар, сер ҳосил, навдорлиги юқори, генетик жиҳатдан соф, касаллик ва заракунадаларга чидамли, истиқболли ҳамда янги ғўза навларининг сифатли уруғлик чигити билан етарли даражада таъминлаш мақсадида вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармасига, “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” ДМ вилоят бошқармасига, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги вилоят бошқармасига, пахта селекцияси уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институти Навоий илмий тажриба станциясига ҳамда «Агроинспекция»нинг вилоят бошқармасига апробация жараёнини назорат қилиш бўйича қатор вазифалар берилди.

Бунда, уруғлик пахта етиштириш билан шуғулланувчи 2023 йилда танловдан ўтган қишлоқ хўжалиги субъектларининг ғўза навлари бўйича Давлат стандарти талабларига жавоб берадиган майдонларда ўтказиш, апробация бошлангунга қадар 3 кун муддатда уруғчилик хўжаликларида элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик чигити экилган майдонларда дала кўриклари ўтказиш, навга хос бўлмаган нотипик, бегона ўсимлик тупларидан тозалаш ишларини якунлаш, уруғлик пахта териш, қуритиш, қабул қилиш, сақлаш ва ҳужжатлаштириш ишларини ташкиллаштириш тўғрисида топшириқлар берилди. Йиғилишда агроинспекциянинг вилоят бошқарма мутахассиси сўзга чиқиб, кўргазмали семинарда иштирок этувчи апробация ишчи гуруҳ аъзоларига, пахта тўқимачилик кластер ва пахта тозалаш корхоналари ҳамда фермер хўжалик раҳбарларига, уруғлик пахта етиштириш учун экилган майдонларда апробациядан ўтказиш ишларини Ўзбекистон Республикаси “Уруғчилик тўғрисида”ги ЎРҚ-521-сонли Қонунининг 19-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 641-сонли қарор талаблари асосида ҳамда уруғчилик соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан амалга ошириш бўйича керакли тавсиялар берилди.

Text to speech