Ру Ўз O`z En

Ўлчов воситаларининг давлат қиёслов кўригидан ўтказилмагани ортидан мансабдор шахсларга маъмурий жавобгарлик белгиланади

21 Апрель 2021 2019

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, экинлардан юқори ва сифатли ҳосил олишда минерал ўғитларнинг муҳим ўрни бор. Агрокимё хизмати тўғри ташкил этилса, минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни тавсияномалар асосида қўллаш натижасида етиштириладиган ҳосилнинг 50 фоизи ўғитлар ҳисобига шаклланиши ва тупроқ унумдорлиги ортиши илмий-тадқиқот ишлари ҳамда ишлаб чиқаришда ўз исботини топган.

Инспекциянинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Меъёрий ҳужжатлар ижросини назорат қилиш, сертификатлаш ва метрология бўлими томонидан "Қорақалпоқ Агрокимёҳимоя” акциядорлик жамиятининг барча туман филиалларида Ўзбекистон Республикасининг “Метрология тўғрисида”ги, “Стандартлаштириш тўғрисида”ги Қонунлари ва соҳага оид бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси юзасидан текширув назорат тадбирлари ўтказилди.

Мазкур назорат тадбирлари давомида “Қорақалпоқ агрокимёҳимояАЖ ва унинг туман филиаллари томонидан фермерлар, деҳқон хўжаликлари, кластер ташкилотлари ҳамда аҳолига сифатли ва кафолатли агрокимё хизматларини кўрсатиш, шартномаларга мувофиқ қишлоқ хўжалигига сертификатланган минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар етказиб берилиши, минерал ўғитлар ҳамда кимёвий препаратларнинг меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида сифатли сақланиши ва текширув дастурида кўрсатилган бошқа масалалар ўрганилди.

Бундан ташқари “Қорақалпоқ агрокимёҳимояАЖнинг туман филиаллари томонидан фермерлар ва деҳқон хўжаликлари, бошқа ташкилотлар ҳамда аҳолига минерал ўғитлар ва кимёвий препаратлар тарқатишда ўлчов воситаларнинг белгиланган тартибда давлат қиёсловидан ўтказилиши ўрганилганда, агрокимёҳимоянинг айрим туман филиалларидаги ўлчов тарозилари ва бошқа турдаги ўлчов воситалари белгиланган муддатларида давлат қиёслов кўригидан ўтказилмаган ҳолда фойдаланилиб келинган ҳолатлари кузатилди ва натижада ушбу ҳолатлар юзасидан Агроинспекция ваколати доирасида тўққиз нафар мансабдор шахсларга нисбатан МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш учун материаллар белгиланган тартибда судларга киритилди.

 

Қозиев Акбар Сапарбаевич, Инспекциянинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Меъёрий ҳужжатлар ижросини назорат қилиш, сертификатлаш ва метрология  бўлими бош инспектори

Text to speech