Ру Ўз O`z En

Оқолтин туманида 2021 йил ғалла ҳосили учун 14 минг гектар ер майдонига 3 500 тонна сара уруғлик дон навлари экиш режалаштирилган

16 Сентябрь 2020 71

Айни дамда Уруғлик ғалла экиладиган майдонлар талаб этиладиган уруғлик дон билан таъминланиши, уруғлик ғаллани экилиши, экилган ғалла майдонларида амалга оширилаётган агротехник тадбирларни бажарилиши, уруғлик доннинг сифат меъёри асосида қабул қилиниши, уларнинг сифатли сақланиши, дон корхоналарига ташилиши, қайта ишланиши ва қайта ишланган маҳсулотлардан мақсадли фойдаланилиши каби ҳолатлар Инспекциянинг туман бўлими томонидан назоратга олинган.

Хусусан, Оқолтин туманида 2021 йил ҳосили учун жами 14 минг гектар майдонга 3 500 тонна сара уруғлик дон экилиши режалаштирилди.

Туман ҳудудида фаолият олиб бораётган қишлоқ ҳўжалиги кластерлари ҳамда фермер хўжаликларига қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида экиш учун талаб этиладиган уруғлик дон “Бобур” уруғлик дон тарқатиш шахобчасига олиб келиниб захира яратилмоқда. Бугунги кун ҳолатига “Бобур” дон тарқатиш шахобчасига жами 658 920 кг (шундан 435.740 кг Крошка навли, R-1 авлодли, 96 780 кг Антонина навли, R-1 авлодли, 126 400 кг Юка навли, R-1 авлодли,) уруғлик дон захираси яратилган.

Шахобчага келтирилган уруғлик донни навлар бўйича қабул қилиниши, техник шартлар ҳамда сақлаш тартиб қоидаларига кўра, рационал жойлаштирилиши, миқдори ва сифатинининг стандарт кўрсатгичларига асосан сақланиши, хўжаликларга ўз вақтида кечиктирмасдан, амалдаги ҳужжатларга асосан реализация қилиниши, ортиш ва тушириш ишларини сифатли бажарилиши, бирламчи ҳужжатларнинг ҳамда ҳисоботларни тўғри юритилишини туман ҳокимлиги ҳамда инспекциянинг туман бўлими ходимлари билан назорат қилинаётгани баробарида, тегишли тавсия ва амалий ёрдамлар ҳам бериб борилмоқда.

 

Б. Маматраимов, “Ўзагроинспекция”нинг Сирдарё вилояти бошқармаси

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech