Ру Ўз O`z En

Ўзагроинспекция" ва Сув хўжалиги вазирлиги ҳамкорлигида ўқув-семинарлари ўтказилди

4 Август 2022 1406

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш ва муқобил энергиядан фойдаланиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплашга доир белгиланган қўшимча чора-тадбирлар юзасидан қабул қилинган Ҳукумат қарорининг мазмун-моҳиятини жойлардаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларига етказиш мақсадида жорий йилнинг 15 июлидан 2 августига қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда марказлашган ҳолда кўргазмали амалий семинарлар ташкил этилди.

Ўтказилган семинарларда Сув хўжалиги вазирлиги масъуллари, “Ўзагроинспекция”, Ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, туман ирригация бўлимлари, қишлоқ хўжалиги бўлимларининг масъул ходимлари, кластер, фермер хўжалиги ва қурилиш ташкилоти раҳбарлари иштирок этди.

Хусусан, “Ўзагроинспекция” ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда туманлар бўлимлари ходимлари ўқув семинарида иштирок этиб, унда сувни тежовчи технологиялар жорий қилинган майдонларда мазкур технологиялардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан фермер хўжаликлари ва бошқа семинар иштирокчиларига тушунчалар берилди.

Шундай тадбирлардан бири, 2022 йил 2 август куни Косон туманидаги “Асли Нажим” фермер хўжалиги даласида сув тежовчи технологияларни жорий этилишида яратилаётган қўшимча имкониятлар бўйича кўргазмали ўқув-семинар бўлиб, унда қатнашган тадбир иштирокчиларга Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 315-сонли қарорининг мазмун-моҳияти тўғрисида атрофлича маълумот берилди.

Шу билан бирга, семинар иштирокчиларига давлат томонидан тежамкор суғориш технологияларини жорий этганларга субсидиялар ажратиш тартиблари тушунтирилди.

Шунингдек, Инспекция томонидан жойларда сув тежовчи технологиялар ўрнатилган майдонларда мазкур технологиядан фойдаланмасдан, қишлоқ хўжалиги экинларини анъанавий суғоришга йўл қўймаслик юзасидан 2 894 та профилактика тадбирлари амалга оширилди.

Сувни тежовчи технологиялар жорий қилинган майдонларда мазкур технологиялардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши учун Инспекция фермер хўжаликлари ва бошқа сув истеъмолчиларининг сувдан фойдаланиш маданиятини янада ошириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриб борилиши таъминланади.

 

“Ўзагроинспекция”нинг Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурсларидан фойдаланишни назорат қилиш бошқармаси

 

Text to speech