Ру Ўз O`z En

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг расмий рамзи – логотипи тавсифи

20 Январь 2020 3859

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг расмий рамзи – логотипи қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида қонунчилик талабларига риоя этилишини назорат қилиш рамзини англатувчи, пастки қисми чўзилган ва юқори бурчаклари кесилган учбурчак кўринишидаги қалқон шаклида бўлиб, уни давлат герби ва байроғи безаб туради.

Қалқон юзи яшил рангда, қалқондаги сариқ ранглар эътиборни тортувчи ва ҳушёрликка чорловчи ранг сифатида ифодаланган.

Қалқонинг юқори қисмида ярим айлана шаклида олтин рангли бош ҳарфлар билан лотин алифбосида: O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI

VAZIRLAR MAHKAMASI HUZURIDAGI, пастки қисмида эса O‘ZAGROINSPEKSIYA деган сўзлар ёзилган.

Инспекция логотипидан қуйидаги мақсадларда ва ўринларда фойдаланиш мумкин:

Инспекция органлари ва Инспекция қошидаги “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” ҳамда “Республика дон маҳсулотларини ҳимоя қилиш экспедицияси” давлат унитар корхоналарининг (кейинги ўринларда унитар корхоналар деб аталади) маъмурий биноларида ва ахборот бурчакларида ўрнатилган деворий стендларда;

Инспекция органлари ва унитар корхоналарининг расмий веб-сайтларида ва Инспекция нашрларида;

ҳуқуқий тарғибот тадбирларини амалга ошириш материалларида (баннер, плакат, флаер, буклет ва бошқалар), шу жумладан ижтимоий тармоқларда жорий қилинган инспекция органлари ва унитар корхоналарининг саҳифалари, каналлари ва бошқаларда;

ташкилий тадбирлар учун мўлжалланган ҳужжатларда, совғалар ва бошқа материалларда;

ваколат доирасида давлат хизматларини кўрсатиш учун ажратилган махсус автотранспорт воситалари ҳамда бошқа техника воситаларида;

Инспекция органлари учун ажратилган автотранспорт воситалари ҳамда бошқа техника воситаларда.

                                                                                                            Агроинспекция ахборот хизмати

Text to speech