Ру Ўз O`z En

Пахта қабул қилиш масканлари мавсумга тайёрми? Журналистлар билан ўтган тадбирда шу саволларга жавоб берилди

15 Сентябрь 2022 1598

Жорий йил 14 сентябрь куни “Ўзагроинспекция” Навоий вилоят бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими ҳамда ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бўлими билан ҳамкорликда “Бахт текстиль” МЧЖ қўшма корхонасининг Хатирчи филиалига қарашли “Корхона олди” пахта қабул қилиш масканида “Пахта қабул қилиш масканларининг мавсумга ҳозирлиги” мавзусида ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар учун Пресс-тур ташкил этилди.

2022 йил Навоий вилоятида 31 655 гектар майдонга пахта экилган бўлиб, шундан 3 минг 166 гектарини уруғлик майдонлари ташкил этилган бўлиб, пахта майдонларида агротехник тадбирларни тўғри ва сифатли, ўз вақтида ўтказилиши Агроинспекция вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари ходимлари томонидан мониторинг қилиб борилди.

Бугунги кунда пахта майдонларида дефолиация тадбирлари якунланиш арафасида. Бу йилги мавсумда вилоят бўйича 898 дона тиркамалар ва 10 дона пахта териш машиналари қатнашиши кўзда тутилган бўлиб, уларнинг барчаси техник соз ҳолатга келтирилган.

Хатирчи туманида эса 10 465 гектарга пахта экилган бўлиб, йиғим-терим ишларига 273 та тиркамалар жалб этилган.

Бугунги кунда вилоятда “Бахт текстиль” МЧЖ, “Навбаҳор текстиль” МЧЖ, “Текстил Навоий групМЧЖ ва “Худойшукур бобо кластер” МЧЖ пахта тўқимачилик ишлаб чиқариш кластерлари ва уларга тегишли Қизилтепа, Хатирчи ва Навбаҳор пахта тозалаш корхоналари тизимида 16 та пахта қабул қилиш масканлари мавжуд.

"Ўзагроинспекция" томонидан мазкур пахта қабул қилиш масканларининг жорий ва капитал таъмирлаш ишлари мунтазам назоратга олиб борилди ва 2022 йил пахта ҳосилидан 115 минг тонна пахта хом-ашёсини қабул қилишга тўлиқ шай ҳолатга келтирилди.

Пресс-тур давомида иштирокчилар пахта қабул қилиш масканларини капитал таъмирланиши, пахта хом ашёсини туширувчи механизмлар, ғарам майдонлари, сув сақлаш ҳовузларининг ҳолати, 1-категорияли брезентлар билан таъминланиши ҳамда электр ёритгичлар ва ёнғин хавфсизлиги жиҳозларининг ишчи ҳолатда эканлиги билан танишиш имконига эга бўлишди.

Гарчи, пахта қабул қилинишида шаффофлик ва очиқлик тамойилларига тўлиқ риоя қилиниши, чегирма ва устамаларнинг тўғри қўлланилиши фермер хўжаликлари ва пахта тўқимачилик кластерлари ўртасида низоли ҳолатлар келиб чиқишига ўрин қолдирмаслик лаборатория таҳлилларининг адолатли ўтиши билан чамбарчас боғлиқ жараён ҳисобланади.

Пресс-тур якунида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда пахта қабул қилиш масканларида ташкил этилган ва Агроинспекция ходимлари бириктирилган “Арбитраж гуруҳлари” вазифаси нималардан иборат эканлиги хусусида сўз борди. Бу ҳақида “Ўзагроинспекция” вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари Фарҳод Убайдуллаев сўз олиб, журналист ва ОАВ вакилларига атрофлича маълумот бериб ўтди.

Жумладан, 2022 йил пахта ҳосилини қабул қилиш даврида пахта топширувчи фермер хўжаликларининг топшириш жараёнларинида навбатлар туфайли кўп вақт кутиб қолмасликларини олдини олиш ҳамда пахта хом ашёсини меъёрдан ортиқ йўқотишларга йўл қўймаслик мақсадида, пахта қабул қилиш масканларини капитал таъмирланиши, пахта хом ашёсини туширувчи механизмлар, ғарам майдонлари, сув сақлаш ҳовузларининг таъмирланиши, 1-категорияли брезентлар билан таъминланиши ҳамда электр ёритгичлар шитларнинг ва ёнғин хавфсизлиги жиҳозларини ишчи ҳолатига шайлиги бўйича Агроинспекциянинг тегишли тармоқ инспекторлари томонидан доимий назорат олиб борилиб 4 та огоҳлантириш ва бажарилиши мажбур бўлган 4 та ёзма кўрсатмалар берилди.

Агроинспекциянинг вилоят бошқармаси бошлиғининг 2022 йил 5 сентябрдаги “Фермер хўжаликлари, кластерлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига амалий ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги 64-сонли буйруғида кўрсатилган топшириқлар асосида Пахта тўқимачилик ишлаб чиқариш кластерлар томонидан пахта хом-ашёсини қабул қилишда лаборатория таҳлилларини шаффоф ўтказилиши ҳамда соф (физик) вазн билан кондицион вазн ўртасидаги фарқларнинг ҳаққонийлиги ва чегирмаларнинг адолатли қўлланилиши юзасидан тизимли назорат ўрнатилган бўлиб, вилоят ва туман “Арбитраж” гуруҳлари зиммасига юклатилган.

Шунингдек, Пахта хом-ашёсининг сифат кўрсаткичларини аниқлашида юзага келган низолар бўйича намуналар қайта синовдан ўтказилиши, таҳлилларни стандарт талаблари асосида ўтказилганлиги ва чегирма тўғри қўлланилаётганлиги “Арбитраж гуруҳлари” томонидан назорат қилиб борилади. 

Матбуот анжумани якунида журналистларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди.

 З. Бобоева, Жамоатчилик билан алоқалар бўйича бош инспектор    

Text to speech