Ру Ўз O`z En

Дон маҳсулотлари корхоналарининг мавсумга тайёргарлиги Инспекция назоратида

30 Апрель 2024 386

Навоий вилояти туманларида фаолият олиб келаётган ғалла етиштириб берувчи хўжаликлар томонидан 2024-йилда 86 493 тонна бошоқли дон (буғдой), шундан 76300 тонна товар ва 10193 тонна уруғлик буғдой дони қабул қилиш режалаштирилган. “Навоий дон маҳсулотлари” АЖ бош корхонасининг ғалла мавсумга шайлиги мониторинг ўрганишлар жараёнида қуйидагилар маълум бўлди. Жумладан, корхонада 90,5 минг тонна дон сақлаш сиғими, 1,6 минг тонналик айвон, 1 та уруғлик дон тозалаш, саралаш ва қадоқлаш цехи, 2 дона автоағдаргич (гуар), 3 та дон автомобиль ва вагон тарозилари, 4 дона дон тозалаш машиналари, 5 дона кўчма узатувчи транспортёрлар, дон қабул қилиш эстакадалари таъмирланиб талаб даражасида соз ҳолатга келтирилди.

Қолаверса, жамиятга қарашли бош корхона лаборатория хоналарида таҳлиллар ўтказишда керак бўладиган зарур ўлчов воситалари ҳамда лаборатория жиҳозлари билан тўлиқ таъминланган бўлиб, автомобиль, вагон тарозилари ва лаборатория ўлчов воситалари Ўзбекистон миллий метрология институтининг Навоий филиали томонидан жорий йилда метрология текширувидан ўтказилган ҳамда қиёслов сертификатлари билан таъминланган.

Шунингдек, ушбу корхонада ғалла мавсум олдидан тайёргарлик кўришда Инспексиянинг вилоят бошқармаси мутахассислари томонидан бажарилиши мажбурий характерга эга ёзма кўрсатмалар берилиб, доимий назорат ўрнатилган.

Бундан ташқари, корхона ва унга қарашли шохобчаларнинг моддий-техника базасини ўз вақтида сифатли тайёрлашда кечиктириб бўлмайдиган камчиликларни бартараф этилиши бўйича амалий ёрдам бериб келинмоқда. 

Text to speech