Ру Ўз O`z En

Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида 3 997 та қонунбузилиш ҳолатида 37 млрд. 253 млн. сўмлик молиявий санкциялар ҳисобланган

6 Февраль 2023 1828


Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзагроинспекция» ахборот хизмати раҳбари Холида Шодиева маълум қилди:

2022 йил давомида Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида жами 22 603 та текширишлар ўтказилган (шундан, 6 дан ортиқ текширишлар хабардор қилиш тартибида амалга оширилган).

Текширишлар давомида аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан ташкилот ва корхоналарнинг масъул мансабдор шахсларига нисбатан жами 20 мингта ҳолатда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар расмийлаштирилган.

3 997 та ҳолатда  37 млрд. 253 млн сўмлик молиявий санкциялар ҳисобланган.

Шу билан бирга, 94 мингдан ортиқ огоҳлантирувлар ва 4 954 та тақдимномалар тегишли ташкилот ва идораларга киритилган, 3 минг 491 та материаллар қонуний қарор қабул қилиш учун судларга ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Шунингдек, 2022 йилнинг ўтган даврида четга экспорт қилинган жами 18 минг тонна, шундан 4 минг тонна буғдой, 13 858 тонна ун ва 142 тонна бошқа маҳсулотлардан намуналар олиниб, таҳлил қилинган ва 323 та сертификатлар расмийлаштирилган.

Мамлакатимизга импорт қилинган 885 минг 543 тонна, шундан 847 минг 925 тонна буғдой, 29 минг 389 тонна ун маҳсулотлари ва 8 229 тонна бошқа турдаги дон маҳсулотларидан намуналар олиниб, таҳлиллар ўтказилган ва натижада 2 486 та сертификатлар расмийлаштириб берилган.

Қишлоқ хўжалиги мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини назорат қилиш йўналишида, қишлоқ хўжалиги техникаларини турган жойига борган ҳолда техник кўрикдан ўтказишда “янги мобил хизмати” жорий этилди.

Қолаверса, қишлоқ хўжалиги техникаси эгаларига техник кўрик муддати келганлигини хабардор этиш мақсадида “СМС хабарнома” дастури ишга туширилди.

Шунингдек, тракторчи-машинистларни тайёрлаш соҳасида шаффофликни таъминлаш ҳамда рақамли технологияларни қўллаш мақсадида, қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникаларини бошқариш хуқуқини берувчи тракторчи-машинист гувоҳномаси бериш ахборот тизими “TM.UZAGROTEX.UZ” платформаси ишга туширилди.

2022 йилда жами 44 253 дона қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиши техникалари давлат рўйхатига олиниб, трактор ва бошқа ўзи юрар техникаларга 34 376 дона давлат рақами белгиси, 88 594 дона янги ID-карта шаклдаги техник паспорт ва техник гувоҳнома берилиб, 242 минг 904 дона техникалар мажбурий техник кўрикдан ўтказилган.

Шунингдек, республика бўйича жами 235 та тракторчи машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланадиган давлат ва нодавлат таълим муассасалари хатловдан ўтказилиб, уларнинг моддий-техник ва ўқув-методик базаси ўрганилди. Мавжуд таълим муассасаларидаги тракторчи-машинист йўналишидаги гуруҳларда таълим олаётган ва уни тамомлаган 13 235 нафар ўқувчиларнинг рўйхати шакллантирилди.

Сув ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш йўналишда қонунбузилиш ҳолатларини эрта олдини олиш мақсадида жойларда 21 мингга яқин профилактика тадбирлари ўтказилиб, унда 42 689 нафар фермер хўжаликлари ва кластер ташкилотлари қамраб олинган.

Ўтказилган профилактика тадбирлари натижасида 17 мингга яқин ҳолатда қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда сув исроф бўлишининг олди олинган бўлса, 4 мингта ҳолатда сув тежовчи технологиялар ўрнатилган майдонларда мазкур технологиялардан фойдаланмасдан турган мулк эгаларига экинларини анъанавий суғоришига йўл қўйилмади.  

Чорвачиликда наслчилик ишлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши бўйича ўтган даврда наслчилик хўжаликлари томонидан 15 687 бош наслли қорамоллар тайёрланиши белгиланиб, амалда 15 945 бош наслли қорамол тайёрланиб, аҳоли ва фермер хўжаликларига етказиб берилиши назоратга олинган.

Ўтган давр мобайнида Жисмоний ва юридик шахсларнинг жами 1 минг 441 та мурожаатларидан 1 минг 227 таси кўриб чиқилди, 48 минг 169 нафар жисмоний ва юридик шахслар вакиллари қабул қилинди.

Шунингдек, ўтган даври мобайнида уруғчилик соҳасида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари таркибида ГМО мавжудлигини аниқлаш бўйича Ўзагроинспексия қошидаги Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш марказида Жаҳон банки томонидан ажратилган 4 млн АҚШ доллари гарант маблағлари ҳисобига янги замонивий лаборатория барпо этилди.

Бугунги кунда ушбу лабораторияга Европанинг ривожланган  давлатларидан сўнгги русумдаги синов ускуна ва жиҳозларини етказиб келиб, ўрнатиш чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, Инспекциянинг халқаро алоқалар соҳасида хорижий давлатларнинг экспертлари иштирокида учрашувлар ташкил этилиб, соҳага оид масалалар муҳокама қилинди.

Инспекциянинг  15 нафар ходимлари Миср Араб Республикасининг пахтачиликка ихтисослашган CАTGO ташкилотининг ўқув курсларида малака ошириб, халқаро сертификатга эга бўлдилар.

2023 йилдаги устувор вазифалар:

1. 2023 йил ҳосили учун 118 та туманлардаги юқори сифатли уруғлик тайёрлашга ихтисослашган корхона ва кластерлар ўртасида танлов ўтказилиши ҳамда мувофиқлик сертификати асосида реализация қилинишини, маҳаллий ва хориждан келтирилган уруғлар ва кўчатларга ўз муддатида мувофиқлик сертификати берилишини устидан назорат қилиш;

2. Ирригация бўлимлари ҳамда кластер, фермер, деҳқон хўжаликлари ва бошқа сув истеъмолчилари ўртасида сув етказиб бериш бўйича шартномалар тузилиши, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда давлат бюджетидан субсидия олиб, жорий қилинган сувни тежайдиган суғориш технологиясидан мақсадли ва самарали фойдаланиши назоратга олиш;

3. Республика бўйича 15 минг нафардан ортиқ ёшларга қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи тракторчи-машинист гувоҳномаси бериш бўйича амалий ишлар олиб бориш;

4. “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонасида янги ташкил этилган ГМО лабораториясини халқаро Туркиянинг аккредитатсия марказидан аккредитациядан ўтказиш каби устивор вазифалар кўзда тутилган.

Text to speech