Ру Ўз O`z En

Давлат ресурсига қабул қилинган донни сифатли сақланиши инспекция назоратида

27 Октябрь 2023 1808

2023 йил ҳосилидан дон қабул қилиш масканлари ва уларнинг очиқ майдонларига қабул қилинган ғаллани дон қабул қилувчи корхоналарининг элеватор ва ёпиқ сиғимларига ўз вақтида киритилиши Инспекция томонидан қатъий назоратга олинган. Шунингдек, Инспекциянинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бошқармаларининг тегишли мутахассислари ушбу тадбирлар бажарилишини назоратга олиш бўйича кунлик маълумотлар олиб бормоқда.

2023 йил ғалла ҳосилидан республика бўйича жами 2 млн. 605 минг 328 тонна дон жамғарилган бўлиб, шундан 1 млн. 307 минг 341 тоннаси Жамғарма ҳисобига, 1 млн. 58 минг 666 тоннаси вақтинча сақлаш учун буғдой дони қабул қилиниб, ушбу буғдойнинг 1 млн. 738,4 минг тоннаси очиқ майдонларга қабул қилинган.

Бугунги кунда очиқ майдонларга қабул қилинган буғдойнинг 1 млн. 678 минг 281 тоннаси ёки 96,6 фоизи элеватор ва ёпиқ сиғимларга киритилиши таъминланди.

Вақтинча сақлаш учун қабул қилинган донлардан 59 минг 919 тоннаси ёки 3,4 фоизигина махсус майдонларда атрофи бетон тўсиқлар билан ўралиб, устки қисми бризент чодирлар билан ёпилиши ҳамда келгусида биржа савдоларида сотилиши бўйича назоратга олинди.

Шунингдек, олдимизга қўйилган вазифа ва топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзагроинспексия” ходимлари ишни узлуксиз ташкил қилиб, давлат омборларига қабул қилинган донни сифати, тўғри жойлаштирилиши ва сақланиши устидан доимий назорат олиб бормоқда.

Давлат ресурсидаги дон ва дон маҳсулотларидан оқилона фойдаланиш ва мақсадли ишлатилиши устидан “Ўзагроинспекция” ходимлари томонидан кунлик назорат ўрнатилган.

 

 И.Пирназаров, Инспекциянинг пахта хом-ашёси, дон ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан фойдаланишни назорат қилиш бошқармаси бош мутахассиси  

Text to speech