Ру Ўз O`z En

Республикада 2023 йил ҳосили учун кузги шудгорлаш ишларининг сифатли ўтказилиши мониторинг қилинмоқда

22 Ноябрь 2022 2037

Қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ҳосил етиштиришда кузги шудгор ишларининг аҳамияти катта. Зеро, сифатли ўтказилган кузги шудгор келгуси йил ҳосилига пухта замин яратади.

Ерларни сифатли ва юқори унум билан шудгорлашга эришиш учун ҳайдов трактор ва плуглар олдиндан ишга шай ҳолга келтирилиши ва созланиши, далалар эса ҳайдовга тайёрланган бўлиши, ҳайдов тўғри ташкил этилиши ҳамда унинг сифати доимо назорат қилиб борилиши лозим бўлади.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 октябрдаги “2023 йил ҳосили учун кузги шудгорлашни уюшқоқлик билан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 240-сонли баёнига асосан, 2022 йил ҳосили учун Республикада 1 млн 541 минг 765 гектар майдонда кузги шудгорлаш ишлари ўтказилиши режалаштирилган.

Ушбу тадбирга ҳудудларда 5 минг 711 дона ҳайдов тракторлари жалб этилган бўлиб, шунинг 4 минг 313 донасини юқори унумли ҳайдов тракторларини ташкил этади.

Бундан ташқари, мазкур баёнда, тасдиқланган график асосида кузги шудгорнинг сифатли ўтказилиши мониторингини олиб бориш вазифаси “Ўзагроинспекция”га юклатилган.

“Ўзагроинспекция”нинг ҳудудий бошқармалари ва туман бўлимлари томонидан, жойларда шудгорлаш ишларининг сифати бўйича 285 минг гектар майдонда мониторинг ўтказиб, шундан 85 минг гектар майдонни шудгорлаш ишларида камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди.  

Аниқланган камчиликларни бартараф қилиш юзасидан, маҳаллий ҳокимликлар, тегишли ташкилот раҳбарига 90 та тақдимнома киритилиб, фермер хўжаликларига 5184 та ҳолат бўйича расман огоҳлантиришлар берилди.

Ҳудудларда кузги шудгорлаш ишларини ўз муддатида ва сифатли ўтказилиши мавсум давомида “Ўзагроинспекция” томонидан мониторинг қилиб борилади.

Ф.Мамасолиев,"Ўзагроинспекция"  Қишлоқ хўжалигида агротехник тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи

Text to speech