Ру Ўз O`z En

Республикада бошоқли дон экинларини экиш ишлари “Ўзагроинспекция” назоратида

7 Октябрь 2022 1190

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 августдаги 175-сон йиғилиш баёнига асосан, жорий йилда 1 млн 186 минг 382 гектар майдонга бошоқли дон экинлари экилиши белгиланган.

Ушбу тадбирга, ҳудудлардаги мавжуд 1018 дона дон экиш сеялкалари ҳамда 7999 дона дон экиш мосламалари жалб қилинди.

Бугунги кунда Республика бўйича 877 минг гектар майдонларда ғалла экиш амалга оширилди, кунлик экиш ишлари эса 3,6 фоизни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, бошоқли дон етиштиришда ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, фосфорли ва калийли минерал ўғитлар билан экиш амалга оширилмоқда.

“Ўзагроинспекция”нинг вилоят бошқармалари ва туман бўлимлари томонидан жойларда ғалла экиш ишларини ўз вақтида ва сифатли ўтказиши бўйича назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Жумладан, жойлардаги инспекторлар томонидан, ҳудудларда бошоқли дон экинларини экиш даврида 332 минг 113 гектар майдонларда назорат тадбирлари ўтказиб, ушбу тадбир давомида 7 минг 272 та фермер хўжаликларининг 21 минг 588 гектар майдонларида ғалла экиш ишларида хато-камчиликлар аниқланди.

Шу билан бирга, ғалла экишни ташкил қилишда юқорида қайд этилган хато-камчиликларни бартараф қилиш мақсадида, туман ҳокимликларига, соҳага алоқадор идора ва ташкилотларга 98 та тақдимномалар киритилди.

Шу билан бирга, ғаллачилик фермер хўжаликлари ва кластер корхоналарига 1542 та ёзма кўрсатмалар ҳамда 9340 та огоҳлантиришлар берилди.

Ҳудудларда бошоқли дон экинларини экиш ишларини ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши бўйича “Ўзагроинспекция” томонидан доимий назорат олиб борилади.

"Ўзагроинспекция" Қишлоқ хўжалигида агротехник тадбирларни назорат қилиш бошқармаси

 

Text to speech