Ру Ўз O`z En

Самарқанд: жорий йилнинг ўтган даврида сув ресурслари назорати юзасидан 396 та ҳолатда қонунбузилишлар аниқланди

23 Июнь 2022 1411

Инспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси ва туманлар бўлимлари томонидан Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурсларидан оқилона, тежаб фойдаланилиши юзасидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 752 та назорат тадбирлари ўтказилди.

Ўтказилган назорат тадбирлари давомида 396 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланиб, 352 та жисмоний ва юридик шахслар қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан огоҳлантирилди, 161 та ҳолат бўйича тегишли кўрсатмалар берилиб, 21 та ҳолатда бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритилди.

Шунингдек, 21 та қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўришлик учун суд идораларига юборилиб, 200 та ҳолатда маъмурий, 13 та ҳолат бўйича молиявий санкциялар қўлланилди.

Инспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси соҳавий инспекторлари томонидан Президентининг 2022 йил 1 мартдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан доимий назорат ўрнатилган.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда сув тежамкор технологиялар жорий этилганлиги юзасидан давлат бюджетидан субсидия маблағлари ажратилиши белгиланганлиги маҳсулот етиштиришда сув тежамкор технологияларни жорий этаётган субъектлар сонининг ортишига хизмат қилмоқда.

Таҳлилларга кўра, ўтган 2021 йилда 285 та қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари 9 минг 504 гектар ер майдонида сув тежамкор технологияларни жорий этгани учун жами 76 млрд 64 млн 350 минг сўм субсидия маблағлари олишди.

Шундан, 221 та талабгорлар томонидан 5 минг 384 гектар ерда сув тежамкор технологиялар жорий этилгани учун давлат бюджетидан 43 млрд 479 млн 136 минг сўм субсидия маблағлари ажратилди.

Сув тежамкор технологияларни жорий этиш юзасидан 2022 йилга мўлжалланган лойиҳалар ҳам режалаштирилди. Хусусан, жорий йилда вилоят бўйича 27 минг 900 гектар ер майдонида сув тежамкор технологиялар ўрнатилиши режалаштирилган.

Вилоят марказидан олис, асосий ер майдони лалми ҳисобланган Нуробод туманида 2022 йилда 36 та МЧЖ ва фермер хўжаликлари томонидан  725,0 гектар боғ-токзорларда томчилатиб суғориш технологияси жорий қилиш бўйича ҳамда 300 гектар  ёмиғирлатиб суғориш жорий этиш  бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилган.

Бугунги кунда 470 гектар лалмикор майдонлардаги боғ ва токзорларда томчилатиб суғориш ҳамда 35 гектар майдонларда ёмғирлатиб суғориш бўйича сув тежовчи технологиялар жорий қилинди.

-Жумладан, Амир Темур ММТП массивидаги “Нуробод олға сервис” МЧЖ томонидан 45 гектар лалмикор майдонда томчилатиб суғориш тизими асосида интенсив токзор барпо қилиш режалаштирилган, бугунги кунда ушбу лойиҳани бажариш учун МЧЖ томонидан 2 км масофадан электр энергияси олиб келиниб, трансформатор ўрнатилди,  1 дона тик қудуқ қазилиб 3000 тонна сиғимдаги ҳовуз барпо этилди ҳамда 45 гектар лалмикор майдонда 50 минг туп ток кўчатлари парваришланмоқда. Ушбу лойиҳани ишга тушириш натижасида 5 та янги иш ўринлари яратилди.

Сазағон массивидаги “Парвиз Шоҳрух боғлари” МЧЖ томонидан жорий йилда 35  гектар лалмикор ер майдонига ёмғирлатиб суғориш усулида ғалла экилиб, сув тежовчи технологияси жорий қилинди ва 2 та янги иш ўринлари яратилди,-дейди “Ўзагроинспекциянинг Нуробод туман бўлими бошлиғи М. Ўринов. -Каттақўрғон туманида  ҳам ўтган 2021 йилда 110 та талабгор томонидан 2038 гектар майдонга сув тежамкор технологиялар жорий этилиб, давлат бюджетидан 16374 млн сўм субсидия олинган.

Жумладан, М.Улуғбек ММТП ҳудудидаги "Жамолов Лутфулло далалари" фермер хўжалиги томонидан 2021 йил 13 гектар майдонга сув тежамкор технологияси жорий қилиниб, давлат бюджетидан 104 млн сўм субсидия маблағи олинган. Ушбу фермер хўжалиги бугунги кунда сувни тежайдиган суғориш технологиясидан мақсадли фойдаланиб келмоқда,-дейди Инспекциянинг каттақўрғон туман бўлими бошлиғи Н. Номозов.                                                                             

Қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан маҳсулот етиштиришда сув ресурсларидан тежаб фойдаланиш, сув тежамкор технологияларни ўрнатиш Инспекциянинг туман бўлими назоратига олинган. Бундан кўзланган асосий мақсад, кам сув сарфлаб, мўл ҳосил етиштиришдан иборат.

А. Очилов, Агроинспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси бош инспектори

 

Text to speech