Ру Ўз O`z En

Самарқанд: жорий йилнинг шу кунигача минг бош наслли мол импорт қилинган

6 Декабрь 2022 823

Ҳукуматнинг “Наслли маҳсулотни (материални) экспорт ва импорт қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори билан чет давлатларидан олиб келинган наслли маҳсулотни (материал) тегишли тартибда карантинга қўйиш ҳамда карантин муддати тугаганидан сўнг, ҳудудий «Чорва-насл» маркази томонидан давлат рўйхатига олинишини назорат қилиш Инспекция зиммасига юклатилган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг “Чорвачилик тармоғига давлат томонидан субсидия ажратишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, «Ўзагроинспекциа»нинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан доимий назорат ўрнатилган бўлиб, бугунги кунда ушбу қарор ижроси бўйича профилактик тадбирлар ва мониторинглар ўтказилиб келинмоқда.

Вилоятда наслли моллар бош сонини кўпайтириш ва наслчилик ишларини ривожлантириш мақсадида, жорий йилнинг шу кунига қадар чет давлатларидан минг бош наслли моллар олиб келинган.

Жумладан, декабрь ойининг биринчи ҳафталигида Словакия давлатидан Жомбой туманидаги "Puremilky Produsts" фермер хўжалигига 33 бош ҳамда Самарқанд туманидаги “Зарафшон Агро Мева” фермер хўжалигига 33 бош ва «Талабот» фермер хўжалигига 33 бош наслли қорамоллар олиб келиниб, ҳозирги вақтда туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари томонидан белгиланган тартибда карантинга қўйилиши таъминланди.

Шунингдек, Самарқанд туманидаги “Ilons Parranda” фермер хўжалиги томонидан Испания давлатининг “Lohmann Breeders Spain SL“ компаниясидан 53 минг 840 бош, йил бошидан эса вилоятга жами 637 минг 602 бош бир кунлик наслли жўжалар олиб келинган.

Бундан ташқари, жорий йилнинг декабрь ойида Каттақўрғон туманидаги “Тоштемиров Фирдавс чорваси” масъулияти чекланган жамияти томонидан Қозоғистон давлатидан 30 бош отлар, Нарпай туманидаги “Narpay Ibrohim Nur invest” масъулияти чекланган жамияти томонидан Қирғизистон давлатидан 200 бош қўй олиб келинган бўлиб, ҳозирги вақтда туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари томонидан белгиланган тартибда карантинга қўйилиши таъминланди.

У.Яхшимуродов. «Ўзагроинспекциа»нинг Самарқанд вилояти бошқармаси бош инспектори

 

Text to speech