Ру Ўз O`z En

Сурхондарё ва Бухоро вилоятидаги қоидабузар тракторчи-машинистларга чора кўрилди

12 Октябрь 2022 1144

#муносабат

Жорий йилнинг 8 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Сурхондарё ва Бухоро вилоятлари ҳудудида трактор ва унинг тиркамалари тўхташ, чапга ёки ўнга бурилиш чироқлари ҳамда куннинг қоронғу қисмида ҳаракатланаётган вақтида нур қайтаргичлари йўқ ҳолда йўлда ҳаракатланиб кетаётганлиги акс этган фото ва видео лавҳалар “Ўзагроинспекция” томонидан назоратга олиниб, ҳолат ўрганилди.

Бунда давлат рақам белгиси 80 СА 669 рақамли трактор тиркамаси Бухоро вилояти Ромитан туманида яшовчи фуқаро Б. К. га тегишли эканлиги, ушбу тиркама 2022 йилги техник кўрикка тақдим этилмасдан фойдаланиб келинаётганлиги аниқланди.

Шунингдек, Сурхондарё вилояти бўйича, давлат рақам белгиси 75 АА 058  рақамли МТЗ-80Х русумли трактор Сурхондарё вилояти Денов туманида яшовчи фуқаро Б. Т.га,  75 СА 946  рақамли трактор тиркамаси мазкур туманда яшовчи фуқаро А.Т.га,  75 АА 916  рақамли трактор тиркамаси Сурхондарё вилояти Денов туманида яшовчи фуқаро Б. Қ.га  тегишли эканлиги аниқланди ҳамда ушбу трактор ва тиркамалар 2022 йилги техник кўрикка тақдим этилмасдан фойдаланиб келинаётганлиги маълум бўлди.

Ўзагроинспекция” ҳамда Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Бухоро ва Сурхондарё вилояти бошқармалари инспекторлари ҳамкорлигида қоидабузар тракторчи-машинистларга нисбатан содир этилган хуқуқбузарлик бўйича тегишли тартибда чора кўрилди. Қолаверса, бу каби ҳолатларни қайта такрорламаслик юзасидан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, камчиликлар жойида бартараф этилди.

 "Ўзагроиснпецция" Ахборот хизмати

Text to speech