Ру Ўз O`z En

Ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилиши оқибатида давлат манфаатларига зарар етмоқда

2 Май 2024 178

Ер умуммиллий бойликдир, Ўзбекистон Республикаси халқи ҳаёти, фаолияти ва фаровонлигининг асоси сифатида ундан оқилона фойдаланиш зарур ва у давлат томонидан муҳофаза қилинади.

Ўзагроинспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими томонидан Пастдарғом тумани, “С.Маллаев” массивида фаолият олиб бораётганАлибобо” фермер хўжалиги ҳисобида бўлган жами 0,1575 гектар суғориладиган қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ер майдонини қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилиши оқибатида жами 169 млн 841 минг 613 сўм миқдорида давлат манфаатларига зарар келтирилганлиги маълум бўлди. 

Ўрганиш жараёнида, туманнинг “Дўстлик” массивида фаолият олиб бораётган “Чортут” фермер хўжалиги ҳисобида бўлган 40-контурдаги 68 бонитет балли, 0,25 гектар ер майдони туманнинг “Маданий юриш” маҳалласида яшовчи фуқаро А. Г. томонидан ҳуқуқий ҳужжатларсиз ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниб, шундан 460,4 кв.метр ўлчамда уй-жой ва бетон пойдевор қурилиши ишларини амалга оширганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган 460,4 кв.метр ер майдонига уй-жой ва бетон пойдевор қурилиши ишларини амалга оширилиши натижасида ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилиши оқибатида давлатга 48 млн 807 минг 775 сўм миқдорида зарар етказилганлиги аниқланди.

Аниқланган ҳолатлар бўйича тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга киритилиши таъминланди.

Бугунги кунда Инспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш назоратга олинган.

А.Холбеков, Инспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармасининг Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими бошлиғи

Text to speech