Ру Ўз O`z En

Уруғлик пахта хом-ашёсини етиштириш соҳасида Тошкент вилоятида олиб борилаётган назорат тадбирлари таҳлил қилинди

19 Октябрь 2022 1004

Кейинги йилларда ҳукуматимиз томонидан қишлоқ хўжалик экинлари уруғлари етиштирилиши соҳасида самарали ислоҳотлар олиб борилмоқда, экиладиган уруғликнинг сифатига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Зотан, сифатли уруғ юқори ҳосилдорлик гаровидир.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021йил 10 октябрдаги “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигига оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-641-сонли қарори қабул қилиниши билан уруғчилик соҳасини тартибга солувчи бир қатор низомлар тасдиқланди.         

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12-июлдаги 575-сонли қарори билан Инспекцияга берилган ваколатлардан келиб чиқиб, уруғлик пахта хом-ашёси етиштириш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши устидан мунтазам назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Тошкент вилоятида 2022 йил ҳосилидан уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш мақсадида ўтказилган танлов натижаларига кўра 128 та хўжалик субъектларидан аризалар қабул қилиниб, шундан 99 та субъектлар танлов ғолиби деб топилди.

Шунингдек, апробация жараёнларида уруғлик пахта етиштирувчи 99 нафар хўжаликларнинг 5 минг 330 гектар майдони уруғлик териш учун яроқли деб топилган бўлса, 65 та уруғчилик субъектларининг 583 гектар майдони қисман яроқсиз қилинди. Бунинг натижасида, навдорлиги паст бўлган 95 гектар, ривожи паст бўлган 334 гектар, шунингдек зараркунандалар билан зарарланган ва турли агротехник тадбирлар ўз вақтида бажарилмаган майдонлардан сифатсиз уруғлик пахта терилишининг олди олинди.

Шу билан биргаликда, уруғлик пахта етиштирувчи субъектларга ғўза майдонларини апробация кўригига тайёрлаш мақсадида 99 та огоҳлантиришлар ва бу жараёнларда қонунбузилишининг олди олиниши ва бунга шарт шароит яратиб бераётган ҳолатларни бартараф қилиш юзасидан 8 та туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиқларига тақдимномалар киритилган бўлса, ушбу туманларда ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарларига ёзма кўрсатмалар берилди.

Бугунги кунда, Тошкент вилоятида фаолият юритиб келаётган пахта-тўқимачилик кластерларига қарашли пахта қабул қилиш масканларида ғўзанинг 7 та селекцион навидан 7,4 минг тонна миқдорида уруғлик пахта қабул қилинди. Қабул қилинган уруғлик пахта хом-ашёсининг асосий қисми корхона қошидаги масканларга қабул қилинган бўлса,

масъулияти чекланган жамият сифатида фаолият юритувчи элита уруғчилик хўжаликларида 180 тонна миқдоридаги юқори (элита) авлодли уруғлик пахта қабул қилинди.

Жорий йил бошидан буён Инспекциянинг Тошкент вилоят бошқармаси ҳамда туман бўлимлари томонидан қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштирилиши ва таъминоти устидан назорат қилиш соҳасида жами 342 та назорат тадбирлари ўтказилиб, шундан

23 таси текшириш, 319 таси эса мониторингларни ташкил қилади.

Ўтказилган назорат тадбирлари натижасида 167 та огоҳлантириш хатлари киритилиб, аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 143 та ёзма кўрсатма,

22 та тақдимномалар киритилиши таъминланди ва 17 та ҳолатда тўпланган материаллар қонуний қарор қабул қилиш учун Суд ва прокуратура органларига юборилди.

Соҳа йўналишида назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

 

Ш.Усубалиев, “Ўзагроинспекция”нинг Тошкент вилоят бошқармаси бош инспектори

 

Text to speech