Ру Ўз O`z En

Хатирчи: уруғлик пахта экилган майдонларда апробация тадбирлари назоратда

11 Сентябрь 2023 1063

Республикамизда пахта етиштирувчи фермер хўжаликларининг келгуси йилда юқори ҳосилли ҳамда сифатли уруғлик чигит билан узлуксиз таъминлаб бориш мақсадида, ҳар йили уруғлик пахта учун экилган майдонларда апробация тадбирлари ўтказилади.

Инспекциянинг Навоий вилояти Хатирчи тумани бўлими томонидан уруғлик учун экилган ғўза майдонларида апробация комиссияси ҳамда уруғчилик фермер хўжаликлари томонидан асосий бажарилиши керак бўлган вазифалар, олиб борилаётган агротехник тадбирлар доимий назорат қилиб борилди.

 Туманда 2023 йил ҳосилидан супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун ихтисослаштирилган ҳудудларнинг 27 та фермер хўжаликлари томонидан жами 1000 гектар майдонда уруғлик пахта экинлари етиштирилган.

Ушбу майдонларда бугунги кунда бегона нав ва турлардан, маданий ҳамда бегона ўсимликлардан қўлда навдорлик ўтоғини ўтказилиши тўғрисида мониторинг ишлари олиб борилиб, инспекция ходимлари томонидан фермер хўжаликлари раҳбарларига огоҳлантириш хатлари бериб борилмоқда.

Шунингдек, “Хатирчи элита уруғчилиги” МЧЖ да барча (27-нафар) уруғчилик фермер хўжаликлари раҳбарлари, соҳага таъллуқли бўлган вилоят, туман ташкилот раҳбарлари, мутахассислари иштирокида ғўза майдонларида апробация тадбирларини сифатли, ўз вақтида олиб бориш мақсадида семинарлар ташкил этилиб, профилактик тадбирлар олиб борилди.

Мониторинг натижаларига асосан апробация тадбирларини сифатли ўтказилиши назоратга олиниб, Агротехник тадбирлар сабабли уруғчилик талабларига жавоб бермайдиган 8 та фермер хўжалигининг жами 55 гектар майдонида етиштирилган ҳосил яроқсиз деб топилди.

Агроинспекция бошқармаси томонидан соҳавий фаолиятни тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан аниқланган қонунбузилишлар бўйича тегишли тартибда тааллуқлилиги бўйича судларга тақдим этилиши тўғрисида огоҳлантириш ишлари олиб борилмоқда.

Агроинспекциянинг Навоий вилоят бошқармаси     

Text to speech