Ру Ўз O`z En

ХИВАДА ҚОВУН САЙЛИ

6 Сентябрь 2022 1837

4 сентябрь куни қадимий ва навқирон Хива шаҳрида анъанавий қовун сайли ўтказилди.

“Гурвак – Хоразм қовунчилигининг рамзи” деб номланган ушбу фестивалда хорижлик меҳмонлар, вилоятимизнинг барча ҳудудларидан миришкор деҳқонлар, қовун етиштириш билан шуғулланувчи фермерлар иштирок этди. Ҳар бир шаҳар ва туман ўзларига ажратилган павильонларни байрамона безатиб, ўзларининг ҳудудларида етиштирилган ширин-шакар қовунларнинг кўргазма савдосини ташкил қилдилар.

Савдо кўргазмасида агроинспекциянинг Хоразм вилояти бошқармаси ва туманлар бўлимлари ходимлари ҳам ўзларига ажратилган павильонда кўргазма ташкил этиб, фаол иштирок этдилар.

Вилоят ҳокими Фарход Эрманов фестиваль иштирокчиларини табриклаб, Хоразм қовунларининг довруғини қайта тиклаш борасида олиб борилаётган ишларга тўхталди.

Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра энг кўп қовун экспорт қилган Шовот тумани фестивалнинг олий ўрин соҳиби деб топилиб, “Дамас” енгил автомашинаси билан тақдирланди.

Тадбирда шунингдек қовунчиликда энг яхши натижаларга эришган фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳам тақдирланди.

Вилоят санъат усталари ижросидаги маданий дастур сайлга ўзгача файз киритди.

 

Ўзагроинспекциянинг Хоразм вилояти бошқармаси Ахборот хизмати

Text to speech