Ру Ўз O`z En

Яхшидан боғ қолади”- Навоий вилоят бошқармасида кўчат экиш акцияси давом этмоқда

28 Март 2023 1367

Айни вақтда Республикамиз бўйлаб ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари авжида. Негаки, борлиқ уйғониб, боғу роғлар яшиликка бурканмоқда. Биламизки, яхши ният билан экилган дарахт кўчатларининг сояси ҳам, меваси ҳам инсонларга фойда.

Шундан келиб чиқиб, "Ўзагроинспекция"нинг Навоий вилояти бошқармаси ва туман бўлими ходимлари ҳам ушбу хайрли ишдан четда турмаслик учун ҳудудларимизда кўчат ниҳоллари экишда фаол иштирок этиб келишмоқда. Бу ишларга бош-қош бўлган бошқарма бошлиғи А.Рашидовни таъкидлашича, “Мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган кўчат экиш акциясида фаол иштирок этиш, бўш жойларни обод қилиш ҳар кунги ишимиз бўлмоғи керак. Бугунги кунда ҳам вилоят бошқармаси ва барча туман бўлими ходимлари томонидан теварак-атрофларини ободонлаштиришдек хайрли ишлар давом эттирилмоқда.

Д. Рашидова, Навоий вилояти бошқармаси

Text to speech