Ру Ўз O`z En

Мутахассисларни тайёрлаш бўйича ўқув курслари

Мутахассисларни тайёрлаш бўйича ўқув курслари 

Бугунги кунда дунёда пахта толасини классификация қилиш бўйича малакали мутахассисларни тайёрлашда 4 та мактаб мавжуд: АҚШда (Мемфис), Германияда (Бремен), Польшада (Гдыня) ва Ўзбекистонда (Тошкент.

"Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" ДУКда Мутахассисларни тайёрлаш бўйича ўқув курслари Марказ Устави ва КМО 0301-сонли лицензия бўйича ўз фаолиятини юритади.

  licenz.jpg

Мутахассисларни тайёрлаш бўйича ўқув курслари мақсади ва вазифалари

- Маҳсулотларни классификациялаш ва маркетинг йўналиши ҳамда қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникларини бошқариш ҳуқуқини бериш, сервис хизмат кўрсатиш бўйича агросаноат мажмуи соҳасида мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширилишини таъминлаш; 

- Марказ мутахассисларини соҳасига караб, маҳсулотларни сертификатлаштириш йўналишида, мувофиқликни баҳолаш бўйича ҳалқаро стандартлар талабларини билиши, ҳалқаро ташкилотларда малака ошириши ва амалиёт ўташларини ташкил қилиш;

- Кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнлари сифатини такомиллаштириш, уларнинг билим ва касбий маҳоратини ижтимоий-иқтисодий соҳаларнинг ривожланиб боришига уйғунлаштириш, марказ ходимларининг тегишли йуналишлар ва соҳалар бўйича янги билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштиришларига кенг имкониятлар яратиб бериш.

  Курсларда машғулотлар ўтказиш учун олий таълим муассасаларининг етакчи педагог кадрларини ва докторлик диссертацияларини химоя қилиш бўйича илмий кенгаш аъзоларини, шунингдек, шартнома асосида республикамизнинг бошқа олий таълим муассасаларининг юқори малакали педагог кадрларини ва хорижий мутахассисларни, ходимлар ва амалиётчи мутаҳассисларни жалб этилади.

Ўқув курслар йўналишлари:

-  Пахта толасини классификацияси, сертификатлаштириш ва маркетинги;

-  Озиқ-овқат, қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини сертификатлаштириш ва инспекцион назоратни ўтказиш.

Ўқув курслар йўналишлари ўқув режалари (ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин):


-  Пахта толасини классификацияси, сертификатлаштириш ва маркетинги;

-  Озиқ-овқат, қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини сертификатлаштириш ва инспекцион назоратни ўтказиш.

 

Маълумотлар учун телефон:  998 (99) 897-63-63, 998 (90) 371-88-98, электрон манзил: courses@agroxizmat.uz

 

Text to speech