Сайт (веб-сайт, Интернет-сайт) – доимий равишда Интернетга уланган махсус компютерларда (веб-серверларда) жойлаштирилган маълумотларга (веб-саҳифаларга) эга файллар тўплами. Шу сабабли, интернетга кириш имконига эга бўлган ҳар бир киши учун мавжуд.
Бош саҳифа – веб-сайтнинг бош саҳифаси.
Бошқарма ва бўлинмалари – “Ўзагроинспекция” ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари бўлинмалари рўйхати.
Очиқ маълумотлар – муаллифлик ҳуқуқи, патентлар ва бошқа назорат механизмларининг чекловларисиз машинада ўқиладиган фойдаланиш ва кейинги нашр қилиш учун маълум маълумотларга эркин кириш имкониятини акс эттирувчи тушунча.
Фуқароларнинг мурожаатлари – мурожаатингизни Ўзбекистон Республикаси Президенти Мирзиёев Шавкат Миромоновичнинг виртуал қабулхонаси pm.gov.uz орқали қолдиришингиз мумкин.
FAQs (тез-тез сўраладиган саволлар) – фойдаланувчиларнинг тез-тез сўраладиган саволларига жавоблар рўйхати.
Ишонч телефони – фуқароларнинг телефон орқали мурожаатларини тун-у кун ва узлуксиз қабул қилиш.
Сайтнинг мобил версияси – агар сиз мобил телефондан фойдаланаётган бўлсангиз ва сайтнинг ўзи буни аниқламаган бўлса, унда сиз сайтнинг мобил версияси agroinspeksiya.uz га ўтишингиз мумкин.
Инспекция- муайян соҳа қарамоғидаги органлар ва шахслар фаолиятининг тўғрилигини назорат қилувчи ва текширувчи тизим.
Инспектор- муайян соҳага қарашли орган ва шахслар фаолиятининг тўғрилигини ёки мавжуд қонунларнинг амалга оширилишини назорат қилувчи мансабдор шахс.
Хўжалик юритувчи субъект- мулк шаклидан қатъий назар, корхоналар ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар.
Тадбиркорлик субъекти- Белгиланган тартибда давлат рўйхтидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат – бу қонун ҳужжатларида белгиланган шаклда қабул қилинган, қонун ҳужжатлари нормаларини умумий мажбурий давлат қоидалари сифатида белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжат.