Ру Ўз O`z En

Тадбирлар

Вилоятда 2023 йилда 70 минг 161 гектар майдонда ғўза парвариш қилинган. Ушбу майдонларда 261 минг тонна пахта хом ашёсини етиштириш учун 1 минг 222та фермер хўжалиги ва 6 та пахта-тўқимачилик кластери билан контрактация шартномалари тузилган.

Олтин кузнинг ўтаётган ҳар бир лаҳзасини ғанимат билган Тошкент вилояти деҳқонлари мавсум сарҳисобига яқинлашмоқда. Далаларда етиштирилган пахта ҳосилини увол қилмасдан йиғиб олиш галдаги муҳим вазифалардан бири. Бунинг учун жойларда пухта тайёргарлик кўрилмоқда.

Жойларда соҳа мутахассислари билан бирга далаларда дефолиация тадбирлари сифатли ташкил қилинмоқда. 

 

Мавсумни уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида зарур техника воситалари, 209 та терим машинаси, 1 минг 818 та трактор тиркамалари, 968 та терим отряди ташкил этилиб, фермер хўжаликларида теримчилар учун зарур шароит яратилмоқда. Пахтакорларнинг мақсади 260 минг тонна “оқ олтин” хирмонини барпо этиш.

 

Бўка туманида ўтказилган семинарда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев, сектор раҳбарлари, туман сектор раҳбарлари, аграр соҳа вакиллари, фермерлар ва терим отрядлари бошлиқлари қатнашди. Унда пахта йиғим-терим мавсумини тез ва уюшқоқлик билан ташкил этиш, ҳосилни нобуд қилмасдан йиғиб олиш бўйича амалга оширилган ишлар муҳокама қилиниб, йўл қўйилган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш лозимлиги таъкидланди. 

Пахтачилик кластери ва фермерларнинг техникалари ишчи ҳолатда экани, отрядларни шакллантириш, теримчиларни рағбатлантириш, шунингдек, теримчилар учун муносиб ётоқ жойлари тайёрлаш, терим ишлари олиб борилаётган ҳар бир дала майдони бошида теримчилар овқатланиши учун шароитлар ҳозирлаш бўйича зарур тавсия ва топшириқлар берилди.

Бу борадаги саъй-ҳаракатлар бошқа туманларда ҳам давом этмоқда. 

"Ўзагроинспекция" Тошкент вилояти бошқармаси

Text to speech