Ру Ўз O`z En

Кўп бериладиган саволлар ва жавоблар

Жавоб: Хориждан картошка уруғлигини олиб келишдан олдин, фермер ўзи танлаган давлатдан олиб келинадиган картошка уруғлигининг навини Ўзбекистонда экишга рухсат бериладиган давлат реестрига киртилган-киритлмаганлигини ўрганиши керак. Кейингина уруғликка яроқлилиги ва Ўзбекистонда таъқиқланган карантин объектларининг йўқлиги бўйича сертификати мавжуд бўлсагина уруғликни импорт қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

Жавоб:  Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2020 йил 6 майдаги “Республикада картошка етиштиришни кенгайтириш ва уруғчилигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4704-сонли қарори қабул қилинган.

Мазкур қарорга асосан Республиканинг 23 та туманида картошканинг юқори авлодли супер элита ва элита уруғликларини етиштириш бўйича топшириқлар белгилаб берилган.

Қарор ижросини таъминлаш бўйича “Ўзагроинспекция” томонидан доимий назорат қилиб борилиши натижасида 2021 йилда 3 минг гектар майдонларда жорий йил ҳосили етиштириш учун уруғлик картошкалар экилиб, бугунги кунда экилган майдонларда апробация ишлари назорат қилиб борилмоқда.

Бунинг натижасида, ушбу картошка экилган майдонлардан 39,4 минг  тонна юқори авлодли уруғлик картошка жамғариш режалаштирилган.

Жавоб: Агар  фермер хўжалиги ер майдонида картошканинг юқори авлодли уруғлигини мувофиқлик сертификати асосида экиб, уруғлик етиштириш талаби бўйича агротехника тадбирларини ўтказиб, белгиланган тартибда тегишли туман апробаторлари томонидан апробация кўригини ўтказилиб уруғлик картошка яроқли деб топган бўлсагина уни уруғлик сифатида реализация қилиш мумкин бўлади. Акс ҳолда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг  1042-2-қисми билан жавобгарликка тортилишга асос бўлши мумкин.

(Асос: 2019 йил 16 февралдаги Уруғчилик тўғрисидаги   521-сонли Қонунининг 26-моддаси, ВМнинг 2021 йил     15 мартдаги 135-сонли қарори)

Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 июлдаги 458-сонли қарорига кўра, маҳаллий шароитда юртимиздаги кўчат етиштирувчи хўжалик субъектларининг In-vitro лабораторияларида  етиштирилган кўчатлардан ҳарид қилингандагина давлат томонидан субсидия ажратиш белгилаб берилган. Лекин хориждан келтирилган уруғликларга субсидия ажратилиши кўзда тутилмаган.

Жавоб: Тракторчи машинист гувоҳномасини олиш учун талабгор  “Ўзагроинспекция”нинг туман бўлимларига мурожаат қилишлари керак.

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 апрелдаги “Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 325-сон қарорининг 3-иловаси билан тасдиқланган Низомга асосан Давлат ёки нодавлат ўқув муассасаларида билим олган ёки малакасини оширгандан сўнг, Инспекциянинг туман (шаҳар) бўлимларида имтиҳон топширгандан кейин берилади.

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 139-моддаси 1-қисми ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги “Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 325-сон қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган Низомга асосан техника эгасининг исм шарифи, яшаш манзили ҳамда юридик шахс номи ўзгарганда қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари қайта рўйхатга олинади.

Савол: Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари ва “техпаспорт” ларни янгиларига ўзгартириш муддати ҳақида батафсил маълумот берсангиз?

 Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги  325-сонли  қарорнинг  2 бандига асосан:

2021 йил 1 январдан  2022 йил 31 декабргача  эски намунадаги барча техник паспорт ва техник гувоҳнома, тракторчи-машинист гувоҳномаси, уларнинг берилган санасидан қатъий назар, янги намунадаги ID пластик карталарга мажбурий тартибда алмаштирилади; эски намунадаги техник паспорт ва техник гувоҳнома, давлат рақами белгилари, тракторчи-машинист гувоҳномаси 2023 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас, деб ҳисобланади.

Жавоб:   “Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ”га кўра, янги харид қилинган, рўйхатдан чиқарилган техникалар 10 иш куни давомида рўйхатга қўйилиши шарт. Рўйхатга қўйишнинг муддатини бузган юридик ва жисмоний шахслардан қонунчиликда белгиланган тартибда жарима ундирилади.

 

ЖАВОБ: Ҳар йили маҳаллий шароитда етиштирилган сабзавот, полиз ва картошка экинлари уруғликларини экиш мавсумидан олдин “Ўзагроинспекциянинг худудий бошқармалари ва туман бўлимларида фаолият юритаётган уруғчиликни назорат қилиш мутахассислари томонидан уруғликларнинг мувофиқлик сертификати мавжуд эканлиги ўрганилади ва сертификати мавжуд бўлмаган уруғликларни сертификатлаштириш бўйича тушинтиришлар берилиб, сертификатлаштирувчи ташкилотларга уруғликлардан намуналар олиниб, тез муддатда лаборатория таҳлилларини ўтказиш бўйича топшириқлар бериб борилади

ЖАВОБ: Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини экишдан олдин “Ўзагроинспекциянинг худудий бошқармалари ва туман бўлимларида фаолият юритаётган уруғчиликни назорат қилиш мутахассислари томонидан Республиканинг қайси ҳудудларига экиш учун давлат реестрига киритилганлиги ўрганилади ва давлат реестрига киритилмаган уруғликларни экишга йўл қўйилмайди. Ушбу ҳолат юз берса МЖТКнинг 1041-моддасига асосан маъмурий чора кўришга олиб келади.

 ЖАВОБ: Вазирлар Маҳкамасининг 641-сонли қарори билан тасдиқланган НИЗОМларга асосан Республика худудларида келгуси йил ҳосили учун уруғлик мақсадларида экилган қишлоқ хўжалиги экинларининг экинбоплик ва генетик софлигини аниқлаш бўйича ҳар бир экин турининг даврийлигидан келиб чиқиб, жойларда дала апробация кўрикларини тўғри ўтказилганлиги “Ўзагроинспекциянинг худудий бошқармалари ва туман бўлимларида фаолият юритаётган уруғчиликни назорат қилиш мутахассислари томонидан доимий назорат қилиб борилади ва уруғлик учун яроқсиз деб топилган майдонлардан жамғарилган уруғликлар уруғлик мақсадида фойдаланилишида йўл қўйилмаслиги таъминланади.

ЖАВОБ: Республика худудларида етиштирилган мевали дарахтлар  ва ток кўчатларини ГОСТ талабига риоя қилинган ҳолда етиштириш, кўчатзорларда дала апробациясини ўтказиш, кўчатларга нав муаллифи томонидан нав гувоҳномаси берилиши ёки  касалликлар билан касалланмаганлиги тўғрисида фитосанитар рухсатнома ва мувофиқлик сертификати асосида реализация қилиш  жараёнлари тўлиқ “Ўзагроинспекциянинг худудий бошқармалари ва туман бўлимларида фаолият юритаётган уруғчиликни назорат қилиш мутахассислари томонидан доимий назорат қилиб борилади.

ЖАВОБ: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 325-сон қарори билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомига мувофиқ:

Жисмоний ва юридик шахслар рўйхатдан ўтган манзилларидаги Ўзагроинспекциянинг ҳудудий бўлимларига мурожаат қиладилар.

Изоҳ: Юридик шахсларнинг техникаларини давлат рўйхатидан ўтказиш юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш гувоҳномасида кўрсатилган юридик манзили бўйича амалга оширилади.

Жисмоний шахсларнинг техникалари уларнинг доимий ёки вақтинчалик яшаш жойида давлат рўйхатидан ўтказилади.

Техникага бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилади. Бунга қуйидагилар киради:

меросга бўлган ҳуқуқ ёки мулкий ҳуқуқлар тўғрисида нотариус томонидан берилган гувоҳнома;

васиятнома;

суднинг қарори;

нотариус томонидан тасдиқланган шартнома (олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя, рента ва бошқалар);

ишлаб чиқарувчи ёки махсус савдо ташкилоти (техникани ишлаб чиқарувчи корхона, унинг вакили ёки воситачи ташкилоти) томонидан бериладиган шартнома ва ҳисоб-маълумотнома;

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимларининг давлат ижрочилари ҳудудий бошқармаларининг давлат ижрочилари ҳамда аукцион ўтказиш ваколатига эга бошқа ташкилотлар томонидан ташкил этилган аукционларда техникаларга эга бўлишни тасдиқловчи аукцион натижалари тўғрисидаги баённома;

юқори турувчи давлат органининг техникани бир тизим ичида текинга бериш тўғрисидаги қарори (буйруғи, фармойиши);

юридик шахснинг юқори турувчи бошқарув органининг юридик шахснинг устав жамғармасига техникани киритиш тўғрисида ёки шу юридик шахснинг иштирокчисига (таъсисчи, аъзо) юридик шахснинг техникани дивиденд сифатида тўлаш тўғрисидаги қарори (иштирокчилар, таъсисчилар, аъзолар) умумий йиғилишининг баённомаси ёки ягона иштирокчининг қарори);

давлат божхона хизмати органи томонидан берилган божхона юк декларацияси;

шахснинг техникани оммавий ўйинда (лотереяда) ютганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

давлат органининг техникани мукофот (ҳадя) сифатида тақдим этганлиги тўғрисидаги қарорининг нусхаси.

ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда “Ўзагроинспекция” ҳамкорликда 2023-йилга мўлжалланган “Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникалари ҳолати ва уларнинг эксплуатация қилиниши самарадорлиги устидан назоратни ташкил этиш” бўйича тасдиқланган қўшма тадбирлар режасига асосан ҳар ҳафтанинг пайшанба куни Техника ҳолатини назорат қилиш бошқармасининг ҳудудий инспекторлари иштирокида мунтазам равишда Қўшма Рейд тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2457-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий органларининг инспекторлари томонидан  қонунбузар мансабдор шахсларга МЖТКнинг 139 ва140 моддалари бўйича тракторчи-машинистларга МЖТКнинг 112, 135 141-моддаларига асосан маъмурий чоралар қўлланилади.

ЖАВОБ: Асосий алмашлаб экиш турларидан фойдаланилади. Алмашлаб экишнинг фойдалиги: Экинларни  алмашлаб  экишда  (пахта+ғалла+дуккакли экинлар) қишлоқ хўжалиги экинларини ҳосилдорлигини оширади, бегона ўтлар йўқотади, хашоратлардан кучли зарарланишини  ҳамда касаликларни олди олади ва махсулот сифати  яхшиланади.

1) Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилишига йўл қўймаслик ҳақида мансабдор шахсларни ёзма равишда огоҳлантириш;

2) Давлат органлари ва ташкилотларига, шунингдек идоравий бўйсунувидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар юридик шахслар ва уларнинг мансабдор шахсларига ҳамда жисмоний шахсларга бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар бериш;

3) соҳада қонун бузилиши ҳолатларини ҳамда уларни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан ўз ваколатлари доирасида идоравий бўйсунувидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар корхона, муассаса ва ташкилотларга ижро этилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;

4) Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш, Инспекция ваколатига тааллуқли ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазоларни қўллаш;

5) Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сув олиш тартибини бузганлик учун жарима санкциялари қўллаш;

ЖАВОБ: Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрдаги 252-сонли қарори билан тасдиқланган “Наслли маҳсулотни (материални) экспорт ва импорт қилиш тартиби тўғрисидаги низом”га асосан - қўйчилик ва эчкичиликда - мустаҳкам конституцияли, Ўзбекистон Республикасининг тупроқ-иқлим шароитларида урчитиш учун мос келадиган ёши 6 ойликдан қам бўлмаган наслдор қўй ва эчкилар танланади:

наслдор қўчқорлар ва такаларнинг ёши 18 ойгача бўлиши, подани тўлдирувчи ёш наслдор қўчқорлар ва такаларнинг ёши 6 ойликдан

12 ойликгача бўлиши ҳамда Ўзбекистон Республикасида урчитиладиган зотларга мос келиши зарур.

ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 461-моддасига асосан - бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг ажратиладиган ўлчамлари белгиланган.

Хусусан, бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари қуйидаги ўлчамларда ажратилади:

чорвачилик маҳсулотини ишлаб чиқаришга ихтисослашган фермер хўжаликларига озуқа экинларни етиштириш учун (шартли бир бош қорамол учун) - суғориладиган ерлардан - камида 0,3 гектар, лалмикор ерлардан - камида 1 гектар, яйловлар ва пичанзорлардан - камида 2 гектарни ташкил этади.

 

ЖАВОБ: Сиз ўз худудингизда қишлоқ хўжалиги экинлари юқори авлодли уруғликларини етиштиришга ихтисослашган элита руғчилик хўжаликлари ёки Сабзавот, полиз ва картошкачилик илмий тадқиқот институтининг вилоят филиалларига мурожаат қилишингиз мумкин.

ЖАВОБ: Сиз ўз хўжалигингизда етиштирган ток кўчатларини белгиланган тартибда хорижга экспорт қилишингиз учун дала апробация кўриги далолатномаси, кўчатларга нав муаллифи томонидан нав гувоҳномаси,  касалликлар билан касалланмаганлиги тўғрисидаги фитосанитар ва мувофиқлик сертификати талаб этилади. Экспорт қилиш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлигига мурожаат қилишингиз керак бўлади.

 

Text to speech