Ру Ўз O`z En

Ахборот хизмати

 

(МАТБУОТ ХИЗМАТИ) ЖАМОАТЧИЛИК БИЛАН АЛОҚАЛАР ВА ҲУҚУҚИЙ АХБОРОТ БЎЛИМИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

Бўлим қуйидаги ҳуқуқларга эга:

      * бўлимда кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар, маълумот, ҳулосалар ва бошқа ахборотларни бошқа таркибий бўлинмалардан, ҳудудий бошқарма ва бўлимлардан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ва бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

      * инспекция тизимида бўлимга юклатилган масалаларини ўрганиш, таҳлил (мониторинг) қилиш, белгиланган тартибда текширишларни амалга ошириш;

     * ўрганиш, таҳлил (мониторинг) ёки текшириш натижалари бўйича белгиланган тартибни бузаётган ходимларни жавобгарликка тортиш, шунингдек қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида раҳбариятга таклифлар киритиш;

     * ахборот соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга ошириш борасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ахборот хизматлари билан белгиланган тартибда ўзаро ҳамкорлик қилиш;

     * Раҳбарият топшириғи асосида, давлат ва хўжалик бошкаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш, ушбу идоралар йиғилишларида белгиланган тартибда иштирок этиш;

    *  қўйилган вазифаларни бажариш учун Инспекциянинг раҳбарияти билан келишган ҳолда бошқа ходимларни, зарур ҳолларда давлат органлари ва назорат қилувчи органлар мутахассислари, малакали экспертлари ҳамда уларнинг воситаларини жалб этиш;

     * ваколатига кирадиган масалалар буйича методик материаллар ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

     * халқаро конференциялар, конгресслар, симпозиумлар, семинарлар ва йиғилишларда, шунингдек, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги халқаро ва маҳаллий лойиҳаларда иштирок этиш;

     * Ўзбекистон Республикаси Президента, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа давлат органлари кўриб чиқиши учун ахборот сиёсатини, қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш масалалари бўйича белгиланган тартибда таклифлар киритиш;

     * ўз ваколатлари доирасида босма нашрларни нашр этиш;

    Бўлим қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

 Бўлим:

- ўзига юкланган вазифа ва функцияларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;

    Инспекция фаолиятининг миллий ва хорижий ОАВда холисона, сифатли ва тезкор ёритилишининг таъминланиши учун жавоб беради.

    Бўлим қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Text to speech