Ру Ўз O`z En

2022 йилда Самарқандда мавжуд техникаларнинг 68 фоизи мажбурий техник кўрикдан ўтказилган

11 Январь 2023 1029

Ўзагроинспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси ва туманлар бўлимлари томонидан  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги “Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 325-сонли қарори ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш мақсадида назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Шу мақсадда ўтган 2022 йилда жами 2 минг 721 та  назорат тадбирлари ўтказилган бўлиб, тадбирларда 1 минг 595 та қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган. Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича ҳуқуқбузарларга нисбатан 1595 та таъсир чоралар курилган. Шундан, 872 та маъмурий ишлар бўйича қарор қабул қилинган, 719 та ёзма кўрсатма, 4 та тақдимнома ва 1 минг 121 та огоҳномалар берилган.

- Ўтган йилда инспекциянинг вилоят бошқармаси ва туманлар бўлимлари томонидан 5 минг 337 та ҳар хил турдаги қишлоқ хўжалиги техникалари, шундан 4650 та тракторлар, ўзиюрар техникалар ва 687 та қишлоқ хўжалик агрегатлари рўйхатга олинди.

Ушбу техникаларга 4721 та давлат рақами белгилари, 8145 та пластик шаклдаги техник паспорт ва 1179 та қишлоқ хўжалик гувоҳномалари берилган бўлиб, 3146  нафар фуқароларга тракторчи-машинист гувоҳномалари расмийлаштирилди. Шунингдек, 932 та техникалар рўйхатдан ва 106 та техникалар ҳисобдан чиқарилди.

Юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатилган давлат хизматларидан 2022 йил давомида жами 5 млрд. 764 млн сўм маблағ туширилди ва бу йўналишда оммавий ахборот воситаларига 1 287 маротаба чиқишлар ташкил қилинган -дейди “Ўзагроинспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси бош инспектори ШБутунов.  

Маълумот ўрнида, вилоят бўйича жами 33 427 та техникалар мавжуд бўлиб, шундан 22 731 донаси йиллик мажбурий  техник кўрикдан ўтказилган.

Инспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси Матбуот хизмати

 

Text to speech