Ру Ўз O`z En

БЎСТОН ТУМАНИДА ҒАЛЛА ПАРВАРИШИ ДОИМИЙ НАЗОРАТДА

8 Май 2025 61

Бўстон туманида 2025 йил ҳосили учун жами 4572 гектар майдонга ғалла экилиб, парвариш қилинмоқда. Шундан 10 нафар фермер хўжаликлари томонидан 340 гектар ғалла майдонлари уруғлик мақсадида етиштириляпти.

Уруғлик ғалла майдонлари найчалаш фазасидан бошоқлаш фазасига ўтмоқда. Шу кунгача 2-марта баргидан озиқлантириш ишлари олиб борилди ҳамда бегона ўтлар, касаллик ва зараркунандаларга қарши кимёвий ишловлар тўлиқ якунланган. Суғориш ишлари ғалла майдонлари ҳолатидан келиб чиқиб амалга оширилмоқда,

Айни кунларда суспензия билан озиқлантириш ишлари давом эттириляпти.

“Ўзагроинспексия”нинг туман бўлими томонидан ғалла майдонларида агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши юзасидан  назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Назорат тадбирлари давомида хато-камчиликларга йўл қўйилган фермер хўжаликларига аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан, огоҳлантириш хатлари берилиб,кунлик мониторинг тадбирлари олиб бориляпти.

М.КОМИЛОВ,

“Ўзагроинспексия”нинг Бўстон туман бўлими бош мутахассиси

Text to speech