Ру Ўз O`z En

ҚАШҚАДАРЁДА РЕСПУБЛИКА КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

7 Май 2025 126

Семинар иштирокчилари дастлаб,  Қарши туманида жойлашган “Абул Муъийн ан-Насафий” зиёратгоҳида бўлдилар, юртимиз тинчлиги, қишлоқ хўжалигида мўл-кўл ва баракали ҳосил сўраб дуолар қилинди.

Кейинги манзил Қарши туманида жойлашган Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти бўлди. Институт тажриба майдонида уруғлик ғалла майдонларида дала апробация кўригини ўтказиш бўйича Республика кўргазмали ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.

Семинарда “Ўзагроинспексия”  раҳбари Аброл Вахабов  ғалла апробациясининг аҳамиятини таъкидлаб, “Апробация жараёнлари уруғчиликда сифат ва самарадорликни  таъминлаши билан бирга келажакда юқори ҳосил олишнинг замини эканини қайд этди.

Ушбу семинарда илм ва амалиёт бирлашди. Институт олимлари иштирокчиларга янги навлар, уруғлик ғалла майдонларидаги апробация жараёнлари ва ғўза майдонларидаги илғор агротехник тадбирлар ҳақида батафсил маълумот беришди. Амалий кўргазмалар орқали ер унумдорлигини ошириш, ресурслардан самарали фойдаланиш ва ҳосилдорликни кўпайтиришнинг замонавий усуллари намойиш этилди.

Албатта бу семинар қишлоқ хўжалиги соҳасида инновацион ёндашувларни жорий этиш ва фермерлар билим ва тажрибасини оширишга хизмат қилади.

“Ўзагроинспексия”  ахборот хизмати

Text to speech