Ру Ўз O`z En

Андижон: Кузги шудгорлаш тадбирларини ўз вақтида сифатли ўтказилиши назоратда

9 Ноябрь 2023 1475

Вилоятда 2024 йил ҳосили учун 103.3 минг гектар майдонда кузги шудгорлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.

 

Шудгорлаш ишларида 504 дона  хайдов тракторлари қатнашиши белгиланган. Ушбу хайдов тракторларнинг
387 донаси  ёки 77 фоизи юқори унумли ҳайдов тракторларни ташкил этади.

 

Мазкур муҳим тадбирга  жалб этилган ҳайдов тракторларнинг вилоят бўйича 313 таси ёки 62 фоизи фермер хўжаликлари ва пахта кластерлари томонидан 2022-2023 йилларда харид қилиб олинган бўлиб, улар юқори унумли ҳайдов тракторлари ҳисобланади.

Шу билан бирга, мавсумга жалб қилинган 504 та омочларнинг барчаси икки ярусли бўлиб, чимқирқар билан жиҳозланган.

Бугунги кунда барча туманларда шудгорлаш ишларига тўлиқ киришилган бўлиб, тадбирни белгиланган муддатларда сифатли ва агротехник талаблар даражасида ташкил этиш бўйича шудгор отрядлари шакллантирилиб, отрядларга бириктирилган ҳайдов тракторларини бетўхтов ишлашини таъминлаш мақсадида ҳудудларда 31 та кўчма устахоналар ташкил этилган.

Вилоят ҳудудларида шудгорланадиган майдоннинг ҳар бир контури тўртбурчак  “конверт” усулида ва дарахтлар атрофи тўлиқ шудгорланиши, шудгор чуқурлиги 40 см кам бўлмаслиги ҳамда ҳайдов агрегатларини чимқирқар билан жиҳозланганлиги, созлиги ва бутлигига эътибор қаратилиши юзасидан фермер хўжаликлари, кластер корхоналари мутасаддилари ва механизаторларига кўргазмали семинарлар ташкил қилинган.

Шудгорлаш ишлари сифатсиз бажарилган тақдирда, қайта шудгорлаш ишлари амалга оширилиши бўйича фермер хўжаликлари ва кластер корхоналарига Инспексия ваколати доирасида огоҳлантиришлар берилган.    

Кузги шудгорлаш ишларини бориши бўйича ўтказилган назорат тадбирлари давомида аниқланган камчиликлар ва кўрилган таъсир чоралар “Агроинспексия”нинг бошқарма ва туман бўлимлари  томонидан мунтазам назоратга олинган.

 

Техникалар холати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш бўлими бош мутахассиси                                 А.Комилов

 

Text to speech