Айни кунларда Франция Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат барқарорлиги вазирлиги ҳузуридаги “СEМАЭ – Франция ўсимликлар ва уруғликлар бўйича ихтисослаштирилган кенг тармоқли ташкилоти” таклифига биноан «Озагроинспекция» мутахассисларидан иборат Ишчи гуруҳ қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари лабораторияларини модернизация қилиш учун гранд маблағларини жалб этиш мақсадида Францияда бўлиб турибди.
Ташриф давомида мутахассислар ОЭСД – Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти, Франция Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат барқарорлиги вазирлиги, СОС – Сифат ва назорат департаменти, ОСДE – Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти, СИСАСОВ – Франция ўсимлик навларини яратувчиларнинг интеллектуал мулк ҳуқуқларини бошқариш ташкилоти, ОСВВ – Европа Иттифоқи агентлиги (Ўсимликлар навлари ҳуқуқларининг Европа Иттифоқи тизими), ГEВEС – Ўсимликлар навларини баҳолаш ва уруғлик синовлари ташкилоти, картошка ва маккажўхори уруғчилик секторлари (уруғлик компаниялари ва уларнинг лабораториялари) вакиллари билан учрашиб, лабораторияларни модернизация қилиш доирасида ажратиладиган гранд маблағлари қиймати ва уруғликларни сертификатлаштиришга оид масалаларда музокаралар олиб борилмоқда.
Шунингдек, ташриф доирасида соҳани ривожлантириш ва инновацион ғоялар алмашинувини йўлга қўйиш мақсадида икки давлат ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.