Ру Ўз O`z En

Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-аҳлоқ қоидаларига ўзгартиришлар киритилди

16 Ноябрь 2022 1598

Ҳукуматнинг 2022 йил 14 октябрдаги 595-сон “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини давлат органи ва ташкилотларида тарғиб қилиш юзасидан Тошкент давлат аграр университетининг тадбирлар залида ўқув семинари ташкил этилди.

Тадбирда "Ўзагроинспекция " ва унинг тизим ташкилотидан 70 нафардан ортиқ масъул ходимлар иштирок этишди. Бундан ташқари агросаноат тизими билан боғлиқ 10 га яқин турли вазирлик, қўмита ва агентликлар ходимлари билан бирга жами 400 дан ортиқ иштирокчилар қатнашди.

Ўқув семинарини Адлия вазири ўринбосари Музраф Икрамов кириш сўзи билан очиб бериб,  Қарор ижросини сўзсиз таъминлаш юзасидан вазирлик ва идораларда амалга ошириладиган биринчи навбатдаги вазифалар хусусидаги маъруза қилди. Шундан сўнг, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вакиллари сўзга чиқиб, касбий маданият, хизмат фаолиятидаги ва хизматдан ташқари, шунингдек ташқи кўриниш ва кийиниш услубига оид умумий одоб-ахлоқ қоидалари тўғрисида фикр юритишди. Тадбир иштирокчилари семинар давомида ўзларини қизиқтирган савол ва таклифлар билан мурожаат қилдилар.

"Ўзагроинспекция"да ҳам Ҳукуматнинг 595-сон ВМҚ ижросини таъминлаш юзасидан Инспекция бошлиғининг 2022 йил 19 октябрдаги 98-ум-сонли "Ўзагроинспекция" тизимида давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-аҳлоқ қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи қабул қилинган бўлиб, унга кўра, ходимлар ўртасидаги ўзаро ахлоқий муносабатлар, хизмат фаолиятида ва хизматдан ташқаридаги хулқ-атворининг асосий қоидалари белгилаб берилган.

"Ўзагроинспекция" Ахборот хизмати

Text to speech