Ру Ўз O`z En

Ғалла ҳосили салмоғи – бугунги ҳаракатга боғлиқ

16 Октябрь 2020 2803

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 сентябрдаги «2021 йилда бошоқли дон етиштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 546-сонли қарорига асосан 2021 йил ҳосили учун серҳосил, сифат кўрсаткичлари юқори бўлган кузги бошоқли дон экинларини навлар бўйича жойлаштиришнинг прогноз кўрсаткичлари ва бир қатор вазифалар белгилаб берилган.

Жорий йилда Тошкент вилоятида 2021 йил ҳосили учун 2 минг 559 та фермер хўжаликлари томонидан 109 минг 580 гектар, шундан 106 минг 485 гектар сувли ва 3 минг 95 гектар лалми майдонларга бошоқли дон экиш режалаштирилган.

Ғалла экиладиган сувли майдонларнинг 33 минг 666 гектари очиқ майдонларга ва 72 минг 819 гектари ғўза қатор орасига экиш белгиланган.

Вилоятда жами 108 минг 485 гектар майдонларга экиладиган навлар, Гром 35 минг 394 гектар , Алексевич 17 минг 245 гектар, Краснодар- 994 минг 870 гектар, Таня 15 минг 354 гектар, Антонина 9 минг 629 гектар, Васса 14 минг 610 гектар, Грация 4 минг 300 гектар, Аср 1 минг 138 гектар, Ғозғон 1 минг 557 гектар, бошқа турдаги навлар 688 гектар бўлса,Арпа 1 минг гектар ва лалми майдонларга Интенсивная 2 минг 450 гектар ва бошқа навлар 645 гектар экилиши режалаштирилган.

2021 йил ҳосили учун вилоят бўйича жами 27 минг 48 тонна  уруғлик-дон жамғарилиб, бугунги кунда дон корхоналари томонидан юз фоиз (100 фоиз) тайёрланган.

Ташкил этилган 203 та ғалла отрядларида ер тайёрлаш ишларига 441 дона хайдов трактори, 220 дона чизел, 66 дона ер текислагич, 232 дона мола, 187 дона ўғит сепгич ва 870 дона ўқ ариқ олгичлар бириктирилиб, уларга 42 та хизмат кўрсатувчи кўчма таъмирлаш устахоналари хизмат кўрсатмоқда.

Ғалла экиш учун очиқ майдонларга 95 дона дон экиш сеялкалари ва ғўза қатор ораси учун 1033 та культиватор мосламалари жалб этилган.

Ғалла экиш билан бирга ҳар бир гектарга ўртача (аммафос ҳисобида) 85 кг.дан физик ҳолда жами 9 минг 4 тонна фосфорли ва 33 кг.дан жами 3 минг 547 тонна калийли минерал ўғитлар талаб этилиб, бугунги кунда вилоятда 5 минг 726 тонна фосфорли ва 2 минг 794 тонна калийли минерал ўғитлар захираси яратилган.

Ер тайёрлаш ишлари бир кунда 3 минг 561 гектар,  мавсум бошидан 65 минг 142 гектар шундан, очиқ майдонларда бир кунда 198 гектар ва мавсум бошидан 28 минг 133 гектар, ғўза қатор орасига бир кунда  3 минг  363 гектар,  мавсум бошидан 97 минг 9 гектар ер тайёрланибкетма- кет  экиш ишлари амалга оширилмоқда.

Тошкент вилоятида экиш ишлари бир кунда 3 минг 960 гектар, мавсумда 53 минг 57 гектар экилган бўлиб, шундан очиқ майдонларга бир кунда 313 гектар, мавсум бошидан 26 минг 832 гектар, ғўза қатор орасига бир кунда 3 минг 647 гектар, мавсум бошидан 26 минг 225 гектар майдонга экиш ишлари олиб борилмоқда.

Юқоридагиларга кўра, ғалла экилган майдонларда суғориш ишлари бир кунда 3 минг 333 гектар, мавсум бошидан 8 минг 671 гектар майдон суғорилди. Вилоятда 2021 йил ғалла ҳосили учун экиладиган уруғликни уруғчиликка ихтисослашган Агрокластерлар томонидан етиштириш йўлга қўйилган.

Бу тизимда бошланғич усулни, яъни суперэлита уруғларини вилоятнинг уруғчилик илмий марказлари билан тузилган шартномага асосан республиканинг илмий тадқиқот институтлари ўртасида иш олиб борилмоқда.

Жорий йилда уруғчиликка ихтисослашган “Агровир Саланус” агрокластерда 800 гектар майдонда етиштирилган суперэлита уруғликлари экилиб, 3 минг тоннадан ортиқ элита уруғлари етиштирилади.

Бундан ташқари, 2020 йил давомида етиштирилган уруғлик 140 дан ортиқ фермер хўжаликларида етиштирилган бўлса, 2021 йилда “Агровир Саланус” агрокластери томонидан вилоятга зарур бўлган элита уруғликлар етиштирилиши мўлжалланган.

Вилоятда 2020 йилда 19 та нав ғалла экилган бўлса, 2021 йилда фақатгина 5 та нав уруғликлар экилиши режалаштирилмоқда. Шунингдек жорий йилда биринчи авлод (R1) уруғлик етиштириш учун 4 та кластер томонидан (“Агровир Саланус”, “TST CLUSTER”, “Агросупер экспорт” “ABC Оққўрғон”), 9 минг гектар майдонда вилоят учун талаб этиладиган биринчи авлод (R1) 27 минг тонна уруғлик тайёрланади. Бугунги кунга қадар ушбу уруғлик вилоятдаги 240 та фермер хўжаликлари томонидан етиштирилиб келинган.

Инспекциянинг Тошкент вилояти ва унинг худудий бўлимлари томонидан 2021 йилга уруғликни жамғариш ва ғаллани етиштириш борасида ишлар ташкиллаштирилиб, назоратга олинган ва барча чора-тадбирлар кўрилиши таьминланган.

А. Мўминов, Инспекциянинг Тошкент вилояти

бошқармаси техника ҳолати ва

агротехник тадбирларни назорат

қилиш бўлими инспектори    

Text to speech